Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало


Download 0.76 Mb.
bet115/247
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1333426
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   247
Bog'liq
lug\'at 140 (2)

ЛАВАЛава (итал.— сув
босмоқ, чўктириш). 1. Вулкан отилишида Ер юзасига оқиб чиқадиган
ёки сициб чиқариладиган суюқ ёхуд
ёпишцоқ, юқори хароратли эритма.
Бундай эритманинг совиб қотишидан
ҳосил бўлган т. ж. лари цам лава деб
аталади. Л. кўпинча силиқат таркибли
бўлади; камдан-кам ҳолларда носилиқат (ҳарбонатли темир-оксидли)
турлари учрайди. 2. Кончиликда —
Ер ости кон-иншоотларида фойдали
қазилма қатламлари ёппасига қазиб
олинаётган жой. Л . нинг узунлиги
геологик шароит ва цазиб олиш усулига борлик холда бир неча юз метргача етади.

ЛАВОБРЕКЧИЯЛавали брекчия (Е . Ф. Малеев, 1980)— лаваданҳосил бўлган парчали вулкан жинси.
Лава парчалари таркиби ва бир
пайтда оқиб чиццан лава билан цементлашган бўлади. Левинсон-Лессинг (1952) бундай жинсларни бирламчи Л. б. деб атаган. Ўзбекистонда Л . б. Цурама ва Хисор тоғларидаги вулкан жинслари таркибида кўп тарқалган (Долимов, 1965; 1981).

ЛАВСОНЙТ — Лавсонит — м-л,
америкалик геолог Э. Лоусон шарафига шундай деб аталган. Кимёвий
ифодаси — СаА12(О Н 2). Ромбик сингонияли. Рангсиз, оч кулранг-хаворанг.Шишасимон, ёгсимон ялтирайди, ёгли, Қат. в — 8, мўрт. Метаморфизмнинг паст хароратли босцичига хос. Глаукофан сланецлари таркибида учрайди.

ЛАГУНА Лагуна (лот. кўл). 1)— тоғ буғоз ёки буғозлар орқали денгиз билан тўташиб турадиган, ёхуд камбар чуруқлик билан денгиздан ажралган саёз табиий сув курфази ёки бухта. Денгиз билан унча яхши богланмаганлиги ёки ундан бутунлай ажралиб қолганлиги учун Л . сувининг шўрлиги ва ундаги чўкиндилар хусусияти, ўсимлик ва жониворлар денгиздагидан тафовут қилади.
Л . Мексика кўлтири, Қора денгиз
(Дунай дарёси қуйиладиган жойидан
шимолда), Каспий денгизи (шарқ.
сохили), Сахалин, Камчатка, Чукотка
яримороли ва бошқа жойларда учрайди; 2) денгизнинг материк ёки
орол билан маржой рифлари ўртасидаги, шунингдек атолл ичидаги қисми.


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling