Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАЗИС ЭРОЗИИ
АЭРОКОСМОГЕОЛОГИЯ — А эрокосмогеология самолёт ёки вертолётлар ёрдамида ер юзасини расмга
олиш. А. усули ёрдамида ер юзасидан ташқари, метеорит, ой, Марс, Венера ва б. коинот жисмлари Сўнъий ер йулдошлари ёрдамида расмга олиб ўрганилади. А. илми геология фанида янги жорий қилинган бўлиб, коинотдаги жисмларни тадқик; қилиш асосида ернинг ички, ташқи тўзилиши қиёсий равишда ўрганилади. Мае., зарбдан (метеорит урилишидан) ҳосил бўлган чуқурларни ўрганишда метеорит таркибини ер таркибига таққослаш. БАЗАЛЬТ — Базальт — асосли вулкан т. ж. Таркиби асосан плагиоклаз ва пироксен оливин ҳамда магнетит, ильменит, бошқа рангли минераллар вулкан шишасидан иборат. Вулкан шишаси донадор кристаллар ораликларини тўлдириб туради. Тўла кристалланган Б. лар долерит дейилади. Б. нинг океан тагида пайдо бўлган, темир ва магнийга бой тури океанит, тектоник ёриқлардан чуруқликка оқиб чиқиб қотиб қолган тури эса плато базальт дейилади. Б. кислотага чидамли кимёвий асбоблар, трубалар, электроизоляторлар ясашда хамда қурилиш материаллари сифатида ишлатилади. Яхши силлиқланиши туфайли хайкалтарошликда зҳам кенг қўлланилади. Ўзбекистонда Қурама, Туркистон, Томди тоғлари (палеозой қатламлари) дк бор (К. Магматик т. ж. лари). БАЗАНИТ — Базанит (юнон. қайроқ тош )— ишкорий базальтли(р гуруҳига оид, кўпинча порфир структурали т. ж. Таркиби плагиоклаз, оливин, авгит ва бир ёки бир неча фельдшпатоидлардан иборат. Лейцитли, нефелинли, анальцимли, лейцит-нефелинли ва б. турлари мавжуд. БАЗИС ЭРОЗИИ — Эрозия базисы — ҳар сувлар (ҳарё, сой, жилға) таъсир кучини йоқотиб, узан тубини кириш, ювиш ва бошқа харакатлар тўхташ жараёнида ҳосил бўлган юза. Денгиз ва кўл сувларининг сатҳлари атрофидан келиб тушиладиган оқар сувлар учун Э. б. хисобланади. Енбошдан келиб тушиладиган (кўл) сойлар учун асосий қатта сувнинг сатхи |Э. б. бўлади. Бундай Э. б. тезда ўзгариб туради. Ҳар кандай сув оқимийинг қуввати сув боши баландлигига боғлик, шунинг учун сув ўзани қанчалик кия бўлса, унинг кучи шунчалик ортади, турли жинс ва тупроқни ювиши ва оқизиб кетиши зўраяди. Агар маълум сабабларга кўра, қиялик ўзгарса, мае., оқар сувнинг бош тарафидаги жойи кўтарилса ёки денгиз сувининг орқага қайтиши сабабли унинг сатҳи пасайса, у вактда Э. б. шунга мувофик пасаяди ва сувнинг кучи ортади, натижада ювиш, майдалаш, емириш ҳарақат кучаяди,ўзани чуқурлашади. Агар киялик горизонтал ҳолатга якинлашса, оҳар сувнинг кучи камаяди ва ювиш ҳарақати секинлаша бориб, охири тўхтаб текиолик ҳосил қилади. БАЗИТЫ — Базитлар асосли магматик т. ж . Таркибида кремний оксиди 50 55% дан ошмайди; кварц йуқ. Б. га габробазальт туркумига мансуб т. ж. ҳам киради. Ўзбекистонда Кулжуқтоғ, Томди, Султон Увайс, Хисор тоғларида учрайди. Б. тарқалган майдонларда мис, никель, кобальт ва б. фойдали қазилма конлари мавжуд. Б. дан тайёрланган безак қўшимчалари иморат деворларини пардозлашда ишлатилади. Базокварцевый — Базокварцли — таркибида ортиқча бўлиб, у кварц шаклида майда доначали асосий массани ташкил қилса, фенокристалларида кварц бўлмаса, бундай нордон тоғ жинслари номига базокварцли деган кўшимча қўшилади. Масалан, базокварцли порфир, базокварцли липарит ва ҳоказо. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling