Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАРКЕВИКИТ
- БАРРЕМСКИЙ ЯРУС
БАЙОССКИЙ ЯРУС — Байос яруси (Нормандиянинг Байэ ш. номидан )— юра даври ўрта бўлимининг
пастдан иккинчи яруси (Д Орбини 1847). Унинг қуйи қисми аниқлангунга каҳар, аален яруси ўрта юранинг қуйи яруси ҳисобланган. Бу яруснинг ёткизиқлари қумтош, гил, мергел, охактош каби жинслардан ташкил топган. Ўзбекистонда байос ярус ёткизиқлари Ж ан. Фарғона, Устюрт, Хисор тоғларида кўмир, туз, нефть, газ ва б. конлар билан бирга учрайди. БАРИТ — Барит (огир ш пат)— м-л. Кимёвий ифодаси . Ромб сингонияли. Табиатда шаффоф, кулранг, сарик, қўнғир, қизил қора ҳолда учрайди. Кристаллари узун ёки ялпок призма шаклида. Шиша каби ялтирайди. қат. 3—3,5. Мўрт. с. о р . 4,3—4,5. Б. НС1да ҳатто қиздирганда хам эримайди. Суюлтирилмаган Н25 0 4 да кукун ҳолатида секин эрийди, сув қўшилса, эритма лойкаланиб Б. яна аж - ралиб чиқади. Чўкинди ж . да кальцит, доломит, целестин, ангидрит гидротермал томирларда эса флюорит, сидерит, пирит, галенит, кварц, кальцит билан бирга учрайди. Ўзбекистоннинг Нурота, Чотқол-Қурама тоғларида топилган. Б. пармалаш ишлари, медицина, кимё саноати ва кулолчиликда, шунингдек, эмаль, фотоқоғозлар тайёрлашда ишлатилади. БАРКЕВИКИТ — Баркевикит — м- л, амфибол гуруҳига мансуб. Синоними оксидланишга учраган роговая обманка. Кимёвий ифодаси — Са2 (Са, К) (Ре + 2 , М8 , Р е+ з, Мп)5 (ОН, Р)2,А1С,5 816,в 0 22. Ранги қора, чизиғининг ранги сарғиш, яшил. Қат. 5—6 с. ор. 3,2—3,3. Кристаллари калта ва узун призма ва изометрик шаклида бўлади. Ишқорли магматик т. ж. ларида учрайди (фойяит, фонолит, тефрит ва лампрофирларда). БАРРЕМСКИЙ ЯРУС — Баррем яруси (Франқиядаги Баррем ц. номидан) даври қуйи бўлимининг тагидан учинчи ярус. 1861 йили Кокон томонидан ажратилган. Бу ярус ёткизиқлари асосан қумтош, гил, мергель, оҳактош, бур, кремнийли жинслар, фосфоритлар ҳамда вулканли жинслардан иборат.Ўзбекистонда Б.я. ётқизиқларида нефть, газ конлари, оҳактош, безактошлар топилган. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling