Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.88 Mb.
|
луғат тўлиқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОРДИЕРИТ — Кордиврит
КОРАЛЛОВЫЕ ПОЕСТ Маржой полиплар синфига кўпчилигида оҳак скелетли колониал ёки якка холда яшовчи денгиз ғовакичакли жониворлари киради. Маржой полипнинг гавда бушлиги юмшок, вертикал, радикал тусиқларёрдамица камераларга ажралган. Оғиз тешиги бошига бориб тақаладиган
малум найчасига тўташади ва жуда кўп пайпаслагичлар билан уралган. Кўпайиши жинсий ва ножинсий равишда кечади. Ножинсий йули билан кўпайганда, одатда кўртаклар воситасида урчийди ёки бу хол оналик зотининг булиниш йули билан ҳам юз беради, натиж ада колониялар ҳосил бўлади. Маржой полиплар синфи 5 кенжа синфга бўлинад.Маржой полиплар синфининг ҳозирги вакиллари одатда сув юзасидан 550 (хатто 8000) метргача чуқурликда яшайди, 90 м гача чуқурликдаги саёз жойларда рифлар ҳосил қилади, 50 м гача чуқурликда жуда кўп турлари тарқалган. Уларнинг кўпчилиг 18—22° ҳароратда яшай олади. Яккаякка яшайдиган маржой полиплар бундан паст ҳароратли сувларда ҳам учрайди. Еруглик ва кислород риф ҳосил килувчи шакллари учун муҳим шароит ҳисобланади, шунинг учун бу жониворлар денгизнинг кислородга бой бўлган, қиргокда яқин қисмида яшайди. Мезозой ва кайнозой эраларида яшаган риф ҳосил килувчи қазилма маржой полиплар тўзилишига кўра х,озирги ҳариндошларига якиндир; палеозой эрасида яшаган риф ҳосил қилувчи маржой полиплар эса тўзилиши жиҳатидан ҳозирги полиплардан кескин фарк қилади. КОРДИЕРИТ — Кордиврит — м-л, А13(Мд, Ре)2[51А1018]. Ромбик сингонияли, рангсиз ёки кўк ва бинафшаранг, камроқ сарғишроқ, қўнғир, шишадек ялтирайди. Қат. 7 — 7,5. Мўрт, чиганоксимон юзалар ҳосил қилиб синади. С.ор. 2,6 2 ,66 . К . ташқи кўриниши буйича кварцга ўхшаш, аммо чиганоқсимон юзалар ҳосил қилиб синиши, рангнинг кўкимтир товланиши, шишадек ялтираши билан ажралиб турадя. У кўпинча гнейсларда, кристалланган сланецларда учрайди. Демак, у тўташли метаморфизм (юқори босим ва кучли харорат) туфайли гилли сланецларнинг, магматик интрузив жинслар билан тўташган жойларида ҳосил бўлади. Мае., Нурота тизма тоғларида интрузив жисмлар (Куйтош ва Синтоб, Устук, Темирқобук) атрофидаги сланец ва ғовоқиклар орасида силлиманит, андалўзит, гранат ва бошқа м-ллар билан бирга учрайди. Юкорида баён этилганидек, К. м- лининг бўлиши контактли метаморфизм жараёнларидан дарак беради. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling