Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.88 Mb.
|
луғат тўлиқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АБСОЛЮТНЫЙ ГЕОЛОГИЧЕСКИЙ ВОЗРАСТ
АБСОЛЮТНАЯ ВЫСОТА - Мутлак; баландлик (лот.— тўла) мутлак баландлик, альтитуда. Ер юзасидаги муайян нуктадан океаннинг ўртача сатхигача бўлган тик масофа; метрларда ўлчанади. Океан юзасидан баланд жойлашган нукталар мусбат микдор, пастдагиси эса манфий микдор б-н белгиланади. М. б. нивелирлаш оркали аникланади. М. б. Болтик денгизидаги! Крон штати футштоғи нолидан хисобланади. Хариталардаги нукталар баландлиги мусбат микдорда берилади.
АБСОЛЮТНЫЙ ГЕОЛОГИЧЕСКИЙ ВОЗРАСТ — Мутлак геологик ёш. Тоғ жинслари ва минералларнинг астрономик вақт бирлигида ифодаланадиган ёши, уни аниклаш баъзи радиоактив элементларнинг бошқа элементлар изотопларига ўтиш жараёнига асосланган. Бу усул тўғри натижа бериши учун, биринчидан, радиоактив парчаланиш геологик давр ичида бир хил тезлик б-н ўтиши, асосий радиоактив элементлар ва улардан ҳосил бўлган изотопларнинг тўла таркиби аникланиши ва учинчидан, геологик давр ичида тоғ жинси ёки минералда радиоактив мувозанатнинг мавжуд бўлиши шарт. АВГИТ — Авгит (юнон. авгэ — ялтирок)— занжирли силиқатларнинг кенжа синфига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал, кимёвий формуласи: (С а, Мд, Р е+ 2,А1)2 (3>, А1)2А120 6] Моноклин сингонияли. Ранги қора, яшилсимон, кўнғир. Ялтироқлиги шишасимон. Қат. 5—6, март. С. оғ. 3,3-3,5. Уланиши ва уланиш юзаси равшан. А. кристаллари ялпок ёки унча узун бўлмаган шаклларда учрайди. Булардан ташҳари, игнасимон кристаллари хам мавжуд. А. ўзгарганда унинг ҳисобига бир қанча иккиламчи минераллар (амфибол, хлорит, серпентин, кальцит, эпидот, биотит ва б.) ҳосил бўлади. А. асосли ва ўта асосли магматик тоғ жинсларининг асосий таркибини ташкил қилади. Пироксенит, габбро, базальтлар шулар жумласидандир. У метаморфик тоғ жинслари таркибида хам учрайди. АВТОБРЕКЧИЯ — Автобрекчия — вулкан жинси. Ташқи кўриниши чўкинди брекчияларга ўхшайди. Лава окмаси қотган қисмининг ичидаги қотишга улгурмаган суюк лава босим таъсирида майдаланиб, кейинчалик шу лава б-н цементлашишидан ҳосил бўлади. Вулкан отилган минтақаларда, Камчаткада отилиб тўрган лава таркибида, шунингдек Ўрта Осиёда — Жанубий Фарғона, Хисор, Помирнинг шимоли ва Чотқол, Қурама тоғларида учрайди. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling