Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.88 Mb.
|
луғат тўлиқ
ГРАНОДИОРИ Т — Гранодиорит —
нордон интрузив т. ж . Г. таркибида кварц 20—25%, калийли дала шпати 20—25% плагиоклаз 40—45% ва рангли минераллар 15—20% гача мавжуд; рангли минераллардан амфибол, биотит, гоҳо пироксен хам бор. Тўзилиши тўла кристалли гипидиоморф ва порфирсимон, текстураси массив. Г. нинг порфирсимон тури Қурама, Нурота, Букантов, Кулжуктов, Овминзатов, Томди торларида кўп тарқалган. Сайцал берилган Г. лар қурилишда кенг ишлатилади. ГРАНОСИЕНИТ — Граносиенит — Ер пўстининг чуқур қисмида ҳосил бўлган магматик жинс. Минерал таркибига кўра гранит билан сиенит оралиғидаги жинс, яъни кварц минерали миқдорига кўра гранитга яқин бўлса, калийли дала шпати миқдорига кўра сиеиитга яқин жинс. Синоними сиенито-гранит, баъзан уни кварцли сиенит, деб хам атайдилар. Тўзилиши тўлиқ кристалланган гипидиоморф, текстураси массив. Минерал таркиби — калийли дала шпати (ортоклаз, микроклин ёки пертит) 50—70%, кварц 15% дан кўпроқ, плагиоклаз 10—30%, рангли минерал (роговая обманка, баъзан биотит ва авгит) 10— 20% гача. Акцессор минераллардан кўпинча апатит, сфен, циркон ва магнетит учрайди. Гурама тоғларида кўп тарқалган. ГРАНУЛИТ — Гранулит — таркибида қора тусли минераллар кам бўлган метаморфнк т. ж. Унинг таркибига дала шпати (микропертит, ортоклаз), баъзан альбит ёки нордон плагиоклаз майда донали агрегат тарикасида, кварц, баъзан биотит, пироксен, силлиманит, апатит, циркон ва бошқалар киради. Таркиби даги минералларга ҳараб, унга ҳар хил ном берилади (биотитли гранулит, пироксенли гранулит). Г. ичида рангли м-лларнинг кўпайиши ва структура хусусиятлари ўзгариши натижасида гранулит — гранулит гнейси оркали гнейсга ўтади. ГРЕЙЗЕН — Грейзен — гранит ва б. нордон жинсларнинг магмадан ажралиб чиққан газ ва иссиқ сув таъсирида бўлган жинсларнинг умумий номи. Ўзгармаган ж инсларда дала шпатининг, кварц ва тиниқ слюдалар билан ўрин алмашиши грейзенлашиш дейилади. Г. таркибида кварц, мусковит, хамда топаз, флюорит, турмалин ва хлорит мавжуд. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling