Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини
СаСО
3 + 2НСl → СаСl 2 + Н 2 О + СО 2 Доломит учун: CaCO 3 MgCO 3 +4HCl→CaCl+VgCl+H 2 O+2CO Реакция маҳсулотлари сувда яхши эрийди ва қатламдан қудуқка олиниб ер юзасига кўтарилиш мумкин. Кислота ишлов бериш жараёнида ҳам қудуқ девори билан, ҳам ғовакли каналлар билан реакцияга киришади. Реакция натижасида ғовакли муҳит кенгайиши ва унинг лойқа карбонат жинслардан тозаланиши туфайли қудуқ маҳсулоти анчага ошади. Ишлов беришда кислота концентрацияси ва унинг сарфланиш миқдори- га алоҳида аҳамият бериш керак. Қатлам шароитларига кўра ишлов беришда одатда 8-15% НСl кисло- таси қўлланилади. Шунингдек ҳар бир метр қатлам калинлиги учун 0,6-1,2 м 3 эритма сарфланади. Кислотали эритмага бир қатор реагентлар ҳам қўшилади. Бу реагентлар умумий тарзда ингибиторлар, стабилизаторлар ва интенсификаторлар деб аталади. Ингибиторлар кислотанинг металл билан реакцияси натижасида зангла- шдан муҳофаза қилиш мақсадида ишлатилади. Реакция натижасида темир оксиди чўкиндиси ҳосил қилини-шининг ол- дини олиш мақсадида стабилизаторлар деб аталувчи бир қатор реагентлар қўшилади. Кислота билан тоғ жинси орасидаги реакция натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни қудуқдан ер юзасига кўтаришда кўмаклашувчи реагентлар интенсификаторлар деб аталади. Умуман, қудуқка кислотали ишлов беришнинг кўйидаги турлари мавжуд: 1. кислотали ванна 2. оддий усулда кислотали ишлов бериш 3. катта босим таъсирида кислотали ишлов бериш 4. иссиқ кислотали ишлов бериш 5. гидроманитор узатгичлар ердамида кислотали ишлов бериш Кислотани қудуқка ЦА-320, ЦА-500, ЦА-720 агрегат-лари билан ҳайдалади. Агрегатлар 3 плунжерли поршен насос-лари билан таъминла- нади. Ишлов вақтида қудуқ устидаги мослама ва жиҳозлар герметик зич ҳолда таъминланиши керак. 60 Қудук тубига таъсир этишнинг механик усулларига қатламни гидрав- лик ёриш, қудуқларни суюқлик-қум аралашмаси ёрда-мида перфорация қилиш ва қудуқларни тарпедалаш усуллари киради. Қатламни гидравлик ёриш катта босим таъсирида маҳсус суюклик ҳай- даб қатламда дарзликлар ҳосил қилиш ёки мавжуд дарзликларнинг диа- метрини кенгайтиришдан иборат. Ҳосил бўлган дарзликлар беркилиб қолмаслиги учун қатламга суюқлик аралашмаси билан сараланган қум хайдалади. Қатламни гидравлик ёриш қуйидаги босқичларда бажарилади: 1. Қатламда дарзликлар ҳосил қилиш учун қатламни ёрувчи суюклик ҳайдаш; 2. Қум ташувчи суюклик ҳайдаш; 3. Қумни қатламга етказиш учун бостирувчи суюклик ҳайдаш. Ёpувчи суюқликнинг икки туpи мавжуд: каpбонсувчилли суюклик ва сувли эpитмалаp. Булаpнинг биpинчиси нефт ва газ қудуқлаpи учун қўлланилса, иккинчиси қатлам босимини сақлаш мақсадида ишлатилади- ган сув ҳайдовчи қудуқлаp учун қўлланилади. Қатламни гидpавлик ёpишда ишлатиладиган қум қуйидаги талаблаpга жавоб беpиши кеpак; 1. Юқоpи механик мустаҳкамликка эга бўлиш. 2. Юқоpи ўтказувчанликни сақлаб туpиш. Қудуклаpни гидpавлик ёpишда одатда диаметpи 0,5 – 10 мм бўлган кваpц қуми ишлатилади. Қатлам еpилганлигини ҳайдаладиган суюқлик миқдоpи ва ҳайдалиш босими оpасидаги боғликлик гpафигидан билиш мумкин. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling