Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


ва унга таъсир қилувчи омиллар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

ва унга таъсир қилувчи омиллар 
Маъруза режаси: 
1. Газбераолувчанликнинг нефт бераолувчанликдан фарқ-лари. 
2. Газ фонларининг ишлаш рижимлари хусусида. 
 
Адабиётлар 
1. А.Ш.Ширковский, «Разработка и эксплуатация газовўх и газокон-
денсатнўх месторождений», Москва, Недра, 1970 г. 
Газ уюмининг газ берувчанлиги нефтберувчанлик кўрсатгичидан 
тубдан фарқ қилади. Бунга сабаб албатта газнинг нефтга нисбатан бир неча 
юз баробар кам қовушқоқликка эга бўлганлигидир. 
Газ уюмлари аксарият газ тарзида ҳамда сув сиқувчи тарзи билан газ 
тарзининг аралашмасидан ҳосил бўлган тарзда иш-лайдилар. 


20 
Газ тарзида ишловчи уюмлар аксарият литологик тўсилган ва сув 
сиқивуга дучор бўлмаган ҳолатларда ишлатилади. Бундай ҳолатларда 
қатлам босими энг минимал ҳолгача тушади, аниқроғи қудуқ оғзидаги бо-
сим 1 тага тенг бўлган ҳолатгача ишлаши мумкин. Сув сиқуви тарзи 
мавжуд бўлган жойларга мансуб газ уюмлари аксарият дастлабки давр-
ларда газ тарзида ишлайдилар ва вақт ўтиши билан қатлам босими камая 
борган сари қатламга сув чегарадан кириб келади ва газ уюмини эгаллай 
бошлайди. Бундай ҳолатда газ олаётган қудуқларни сув босади, уларнинг 
ишига сув албатта салбий таъсир ўтказади, натижада қатламнинг бир 
қисмини сув босиши натижасида қатламдаги газнинг бир қисми сувда 
эрийди, бир қисми эса босиб келган сув тазйиқи остида қатламда қолиб 
кетади. 
Шундай олиб қараганда қатламнинг газ берувчанлиги ҳам худди 
нефтберувчанликка ухшаш қатламдаги мавжуд жамики газ заҳираларининг 
(баланс заҳиралари) ер юзасига чиқариб олиш ва ишлатиш имконига эга 
бўлган заҳираси кабидир, яъни газ берувчанлик коэффициенти жамики 
олинган газнинг ўша қатламдаги умумий (баланс) заҳирасига нисбатан 
ҳосил бўлган сондир. Бу сон ҳам нефтбрувчанлик коэффициенти каби бир-
бирликдан иборат ёки фоиз кўринишида ифодаланади. 
Газ конларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундан 
иборатки, газ заҳираларини ҳисоблаш жараёнида унга босимнинг 
кўрсатгичи катта аҳамият касб этади, чунки босим қанча юқори бўлса газ 
шунча сиқилиб, унинг заҳираси шунча юқори бўлади. Ундан ташқари газ 
уюмларида сиқилувчанлик коэффициенти деган кўрсатгич ўз таъсирини 
кўрсатади. Маълумки табиий газлар идеал газлардан (сиқилувчанликка эга 
бўлмаган) пича фарқ қилганлиги учун уларга сиқилувчанлик тушунчаси 
киритилади ва у коэффициент босим ва ҳарорат таъсирида ўзгаради ва ак-
сарият критик босим ва критик ҳароратларга боғлиқ бўлади. Демак газбе-
рувчанлик коэффициентини қуйидаги ифода билан кўрсатиш мумкин: 
=1 - Ро Z g / Рg Z (Po), 
бу ерда:  - газберувчанлик коэффициенти; 
Ро - газ чиқаришнинг охирги вақтидаги қатлам босими кг/см
2
;
Zg - дастлабки вақтдаги сиқилувчанлик коэффициенти бирнинг 
бўлаги;
Рg- дастлабки вақтдаги қатлам босими кўрсатгичи, кг/см
2
;
Z (Ро) - охирги қатлам босими шароитидаги сиқилув-чанлик коэф-
фициенти бирнинг бўлаги. 
Яна бир муҳим фарқ, газ уюмларининг миқдорига ҳароратнинг 
таъсиридир, чунки ҳароратнинг кўрсатгичига қараб газнинг ўзгариши 
жуда сезиларлидир. Шундай қилиб, газ заҳира-лари, уларнинг чиқарилиши 
ва ҳолатига босим, ҳарорат, сиқи-лувчанлик омиллари таъсири мавжуд 


21 
бўлганлиги учун улар туфайли ҳосил бўлган ўзгаришларни албатта ино-
батга олиш тақозо қилинади. 
Шуни алоҳида қайд қилмоқ лозимки, газ конининг ишлаши қатлам 
(уюм)-кон (ундаги газни дастлабки тозалаш қурилмалари - УКПГ)-
магистрал газ узатгич-газ истеъмолчиси тизими билан белгиланиб, газнинг 
чиқарилиши албатта истеъмолчининг мавжудлигига боғлиқдир. 
Газберувчанлик коэффициентига яъни газ чиқариб олишнинг юқори 
даражага эришувига ҳам аксарият омиллар таъсир кўрсатиб, унинг макси-
мал бўлишига монелик қилинади. Биз қуйида ушбу омилларга тўхтаб ўта-
миз. 
Газнинг тўлиқроқ олинишига монелик қиладиган омиллардан бири 
коллекторнинг турлилиги ва паст коллекторлик хусусиятга эга бўлганли-
гидир. Коллектор текис ва бир хил, ундаги ўтказувчанлик ва ғоваклик 
юқори даражада бўлса, албатта қатламдан юқори газберувчанликка эри-
шилади. Яхши коллекторлар юқори газга тўйинганлик хусусиятига эга 
бўлади. Ундан ташқари газ берувчанлик уюмнинг охирги босими (қатлам-
даги қолдиқ босим) қанча кам бўлса, шунча ортиқ бўлади, табиийки 
бундай ҳолатда қатламдаги қолдик газ миқдори анча кам бўлади.
Экспериментлар шуни кўрсатадики, намунанинг сувланиш (сув бо-
сиши) қанча тез ва кўп бўлса, ундан газнинг сиқиб чиқарилиши шунча оз 
бўлади. Экспериментлар натижаси сувланганлик шароитда газберувчанлик 
50-90 % орасида бўлиши тасдиқланади. 
Юқорида баён қилганимиздек газберувчанлик самараси миқдорига 
қатламнинг ишлаш тарзи каттагина таъсир кўрсатади. Чунончи, 
М.А.Жданов ва Г.Т. Юдинларнинг фикрига қараганда газ тарзида ишлаган 
уюмларнинг газ берувчанлик коэффициенти 0,9-0,95 даражасигача бориши 
мумкин бўлгани ҳолда сув сиқуви тарзида ишлайдиган уюмларда унинг 
кўрсатгичи 0,8 дан ошмаслиги мумкин. Худди шунга ўхшаш фикрни 
А.Л.Козлов ҳам ифода этади, унинг фикрича газ берувчанлик коэффициен-
ти газ тарзида ишловчи уюмлар учун 0,97 гача бориши мумкин бўлган 
ҳолда сув сикуви тарзида газ берувчанлик коэффициенти 0,7-0,8 атрофида 
қолиши мумкин дейилади. 
Қуйида биз М.Л.Фиш, И.А.Леонтов ва Е.Н.Храменковлар томонидан 
47 та конда ҳисобланган ва эришилган газ берув-чанлик коэффициентлари 
миқдори хусусидаги маълумотларни келтирамиз. Улар 15 та газ тарзида 
ишлаган ва 32 та газ тарзи билан сув сиқуви аралашмаси тарзида ишлаган 
конлар маълумотларини келтирадилар. 15 та газ тарзида ишлаган конларда 
газ берувчанлик 86,1 % ни ташкил қилган, заҳиралар бўйича ҳисобланган 
ўртача газберувчанлик коэффициенти 89,5 % га тенг бўлган. Яна улар шу-
ни таъкидлашадики, Северо-Ставропольс-кое ҳамда Шебелинка конларида 
кутилаётган охирги газберув-чанлик даражаси 95 % га етиши мумкин. 
Шуни алохида қайд қилиш лозимки, бир вақтлар энг катта гигант газ кон-
ларидан ҳисобланган Газли кони ҳозирги кунда ишлаб тугатилган. Ундаги 
асосий газ уюмлари ҳисобланган газ IX ва X горизонтларида эришилган 
газберувчанлик 90-91% ни ташкил этгандир. 


22 
Cув сиқуви тарзида ишлаган 32 та кондаги газберувчанлик коэффи-
циенти 85,2 % га тенг, уларнинг заҳиралари бўйича ҳисобланган охирги 
газберувчанлик коэффициенти эса 87,1% эканлиги кўрсатилади. Баъзи бир 
хил конларда эса бу кўрсатгичнинг анча пастлиги қайд этилади (Линев-
ское конида 50 % дан камроқ, Александровское конида 60%). Краснодар
ўлкасидаги конларда газберувчанлик коэффициенти 60-85% атрофида 
бўлади деган мулохазалар ҳам мавжуд. 
Газберувчанлик коэффициенти ёриқли коллекторларда агар у газ 
тарзида ишлаётган бўлса анча юқори бўлиши мумкин, мабодо уюм сув 
сиқуви тарзида ишласа ундай уюмнинг газ берувчанлик коэффициенти ан-
ча паст бўлади. Бунга асосий сабаб ғоваклардан ёриқларга оқиб чиқувчи 
газлар ўша ёриқларнинг сув билан тўлганлиги боис ўз жойларида қолиб 
кетишлигидир. Коллекторнинг ёриқлар билан бўлишган бўлаклари умуман 
ҳеч қандай таъсир кўрмай ўз ўрниларида қолиб кетишлари натижасида 
қатламнинг (уюмнинг) умумий газ берувчанлиги анча паст кўрсатгичга 
эга бўлади. 
Газ қудуқларида кислота билан ишлов бериш, қўшимча оралиқларни 
отиш, гидро кумли тешгич билан ишлаш ва шу кабилар қудуқнинг маҳсул-
дорлигини ошириш мумкин ва бу газберувчанликни оширишга олиб ке-
лади. Бу борада ўлкамиздаги кўплаб конларни ишлатиш эътиборга лойиқ 
бўлиб, мисол тариқасида Шўртан конини келтиришимиз мумкин. Шўртан 
конидаги ҳар бир қудуқ 1-2 ҳатто 3 марталаб кислота билан ишловга дучор 
қилинади ва ҳар гал бу ишлов ўзининг маълум даражадаги самарасини бе-
ради. Демак бу усул газберувчанлик коэффициентини оширишга ёрдам 
берувчи омиллардан ҳисобланади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling