Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Газ дўпписи тарзи - бу тарзда нефт уюми худудидаги асосий ҳара-
катлантирувчи куч - бу газ дўпписида мужассам бўлган газларнинг босим 
пасайиши туфайли кенгайиши ҳисобига ҳосил бўлувчи кучлардир. Бу ҳо-
латда аксарият сув нефт чегараси деярлик сурилмайди (мабодо агар у су-
рилса газ дўпписи ва сув сиқуви тарзларидан ҳосил бўлган аралаш тарз 
бўлган бўлади). Бу тарз жараёнида қатлам босими бир меъёрда олинган 
нефт миқдорига мутаносиб равишда пасая боради. Шунинг учун босим па-
сайиши ҳисобига олинаётган нефт миқдори вақт бирлигида деярли ўзгар-
мас бўлганлиги учун уюм заҳираларини ҳисоблаш мумкин бўлади. 
Нефт қудуқлари аксарият ҳолларда фаввора усулида ишлайди, лекин 
вақт ўтиши билан босим пасайиб, қатламдаги нефтни фаввора шаклида 
юқорига кўтариб беролмаслиги мумкин ва натижада қудуқдан суюқлик 
отилиб чиқиши тўхтайди, уни насослар билан чиқариш лозим бўлади. 
Бу тарз шароитида газ дўпписи яқинида жойлашган қудуқлар маҳсу-
лотида газ миқдори ошиб, у натижада газга айланади. Бундай шароитда 
қудуқларнинг сувланиши анча кеч бошланади, чунки нефт-сув чегараси 
сурилмайди. Газ омили ортиб бориши мумкин, чунки босим пасайиши би-
лан қатлам шароитидаги газлар ажралиб чиқиши мумкин, лекин қатлам-
даги босим унинг тўйинганлик босимидан паст кўрсатгичга эга бўлади. 
Шунинг учун ҳам газ дўпписи ҳосил бўлган, чунки барча нефтдаги эриган 
газлар йиғилиб, қалпоқ ҳосил қилган бўлади. Бундай уюмларда қудуқлар 
қатламнинг коллекторлик хусусиятларига ҳамда нефтнинг физик хоссала-
рига қараб юқори, ўрта ҳамда паст дебитли бўлиши мумкин. 
Нефтберувчанлик бундай тарзда ҳар хил миқдорга эга бўлиши мум-
кин. 
Қулай шароитларда унинг кўрсатгичи 0,4-0,5 паст кўрсатгичларда 
0,2-0,3 атрофида бўлиши мумкин. Шуни қайд қилиш жоизки, Фарғона во-
дийсидаги Полвонтош кони VII горизонтда газ дўпписи, сув сиқуви ва гра-
ватацион тарзлардан мужассам бўлган оралиқ тарз бўлганлиги учун ҳамда 
қудуқлар тўри анча зич бўлганлиги учун юқори нефтберувчанликка эри-
шилганлиги маълум (0,7 дан юқори). Бундай тарзда ишлайдиган конлар 
республикамизда кўплаб топилади. 


26 
Бундай тарзларда ишловчи конларда (масалан, киркук-Ироқ) сув 
нефт чегарасига сув ҳайдаш, газ нефт чегарасига газ ҳайдаш билан кондаги 
нефтларни чиқариб олиш ва нефтберувчанликнинг юқори натижасига 
эришиш мумкин. Бундай конлар сирасига юқорида келтирилганлардан 
ташқари Буғуруслан конлари ҳам киради. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling