Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Эриган газ тарзи - бу тарзда нефт қудуқлар тубига асосан нефт тар-
кибида эриган газнинг ҳаракатланиши туфайли ўша ҳаракати натижасида 
ўзи билан нефт томчиларини бирга олиб кетиши ҳисобига оқиб келади. 
Кўриниб турибдики, бу тарзда на чекка сувлари, на газ дўпписи нефтнинг 
ҳаракатига кўмак бермайди. Бу ҳолатда қувват жуда кам. Шунинг учун бу 
тарзда дастлабки қудуқлар фаввора бермайди, қудуқлардаги суюқлик 
қудуқ ичида бўлади ва чуқур насослар тушириш натижасида олинади. Ак-
сарият эриган газ тарзи таранглик сув сиқуви тарзида уюм маълум бир 
муддат ишлагандан сўнг қатлам босими нефтнинг тўйинганлик босимига 
етиб келгач, нефт таркибидаги газларнинг унинг ичидан ажралиб чиқиши 
натижасида ҳосил бўлган энергия ҳисобига ҳаракатга келади. Қатламнинг 
ишлаш тарзи эриган газ тарзига айланади. Бундай ҳолларда чекка сувлар 
бироз фаолроқ бўлса, аралаш тарз ҳосил бўлади, агар улар жуда пассив 
бўлса эриган газ тарзининг ўзи ҳосил бўлади ва унинг энергияси тезликда 
тугайди. Шунинг учун ҳам бу тарздаги нефтберувчанлик коэффициенти 
жуда паст бўлади. Агар коллекторлик хусусиятлари қатламда яхши бўлса
ҳамда нефт анча суюқ ва қазилган қудуқлар зичлиги анча юқори бўлса, 
нефтберувчанлик коэффициенти 0,3 атрофида бўлиши мумкин, акс ҳолда у 
коэффициент 0,15-0,2 атрофида қолади. 
Бундай тарзда ишловчи ҳоллар (уюмлар)да албатта қат-ламдан нефт 
чиқаришнинг бошқа мавжуд усуллари қўлланади. Чунончи, қатламда 
нефтлар қуюқ бўлса, қатлам шароитида нефтни ёқиш (қатлам ичра ёниш)
яхши натижалар беради. Ундан ташқари қатламга сув ҳайдаш ва бошқа 
усуллар ҳам қўлланиши мақсадга мувофиқдир.
Республикамиздаги кўпгина конлардаги иш тарзи эриган газ тарзи-
га мансуб бўлиб, уларни қазиб олишда етарли тажриба тўплангандир. 
Бундай конлар сирасига Апшерон кони ҳам (Майкоп худуди) киради.
Гравитацион тарз - бу тарзда қатламнинг ҳаракатлантириш кучи 
фақат унинг гравитацион (ер тортиш) кучи бўлиб, суюқлик паст томони-
га қараб оқишига асослангандир. Бундай ҳаракатда нефт уюмига на сув ва 
на газ кўмак бермайди. Шу сабабли бу тарздаги уюм энг паст даражадаги 
нефтберувчанлик коэффициентига эга бўлади, чунки қатламдаги нефт 
фақат паст томонга қараб гравитацион куч эвазига оқиб туша бошлагани 
ҳисобига маҳсулот олинади. Бу ҳолатда аксарият қатлам бўйлаб горизон-
тал ёки қатлам ётишига параллел қудуқлар қазиш мақсадга мувофиқ 
бўлиб, унинг паст қисмидан йиғилган нефтни олиш имкони бўлади. 
Бундай қатламларда шахта усули билан нефт чиқариш усулидан ҳам 
фойдаланиш мумкин. Бундай уюмларда нефт берувчанлик 0,1-0,15 дан 
ортмайди. Бу уюмларда нефт чиқа-ришнинг сунъий усулларини кўллаш 
ҳам анча мураккабдир. Шароитнинг тақозосига қараб иш юритилса


27 
мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай уюмлар мисолида Удмурт автоном рес-
публикаси худудидаги Ухта конида шахта усули билан нефт чиқариш 
ишлари йўлга қўйилганлиги маълум. Бундай тарзда ишловчи конлар аввал 
бошқа тарзда ишлаган бўлиб, унинг охирги ишлаш даврида ушбу тарзга 
ўтиб қолганлиги аксарият ҳолларда кузатилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling