Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

 
 
Мицилляр эритмалар диспера тизим бўлиб, уларда бир суюқ фаза 
орасига иккинчи суюқ фаза кирган бўлади. Фазалардан бири аксарият сув 
бўлиб, иккинчиси углеводородлардан иборат бўлади. Аксарият икки тур-
даги микроэмулсия мавжуд бўлади: углеводород сувда жойлашган ёки сув 
углеводород орасида жойлашган ҳолатда бўлади. Микроэмульсиянинг 
барқарорлигини аксарият сирт актив моддалар ёрдамида ҳосил қилинади. 
Мицилляр эритмалар билан нефт чиқариш жараёнида юқори нефтбе-
рувчанликка эришмоқ мумкин: асосан қуйидагилар ҳисобига бунга эриши-
лади: - фазалар чегарасида анчагина юза таранглигини камайтириш ҳисо-
бига;
- сиқиб чиқарилувчи ва сиқиб чиқараётган суюқлик ва муҳитнинг 
қовушқоқлигини бошқариш жумладан уларнинг чегарасини ҳам
бошқариш эвазига; 
- коллекторнинг ўказувчанлик хусусиятини қолдиқ нефтга таъсир 
қилиш билан оширишга эришиш; 
- сиқиб чиқарилувчи муҳитга қовушқоқ эластик хусусиятлар бериш 
ҳисобига таъсир қилиш билан оширишга эришиш; 
- сиқиб чиқарилувчи муҳитга қовушқоқ эластик хусусиятлар бериш 
ҳисобига таъсиринг қамралиш хусусиятини ошириш ҳисобига. Микро-
эмульсия деб аталаётган мицилляр эритмалар юқорида кўрсатилганлардан 
ташқари ҳўлланиш бурчагига таъсир кўрсатади ва эмульсия таркибига 
қараб бу кўрсаткич ўзгариши мумкин. 
Мицилляр эритманинг сув билан ва углеводородлар билан аралашу-
ви ҳамда улар ҳаракатини бошқариш ва уларнинг барқарорлиги уларни 
нефт чиқаришнинг турли технологик шароитларда ишлатиш имконини бе-
ради. Мицилляр эритмалар термодинамик жихатдан мустаҳкамлиги 
(барқарорлиги) билан бирга бошқа эритмаларга нисбатан зарраларнинг ки-
чиклиги (10-4 - 10-6 мм) билан ажралиб туради. Сирт актив моддалар мо-
лекулалари нефтда эриган ҳолда мицилляр ҳосил қилади ва улар ўз тарки-
бида сувни ушлашга қодирдирлар. Уларнинг қовушқоқлигини бошқариш, 
барқарорлигини ошириш ва ўзига хос хусусиятлар бериш учун уларга
спирт ва бошқа электролитлар ҳам қўшилади. 
Нефт ғоваклар орасидан мицилляр эритма билан сиқиб чиқарилади. 
Нефт хошияси йўқ бўлиб кетмаслиги учун мицилляр эритмани буфер 
суюқлиги орқали сиқиб борилади. Буфер суюқлиги сифатида полимер би-
лан қовушқоқлиги орттирилган сувдан фойдаланилади. Бундай ҳолда 
нефтни сиқиб чиқариш жараёнида аралашмайдиган суюқликлар билан 
бўладиган ҳодиса юз бермайди. Худди шу хусусияти учун ғоваклар 
орасидаги ҳамма нефт сиқиб чиқарилади. Мицилляр эритмаларнинг 
қўллаш нафақат уюмни қазиб чиқариш жараёнининг дастлабки вақтлари-
да фойдали бўлиб, уларни қўллаш қазиб чиқаришнинг охирги босқичида 
ҳам яхши натижа беради. 


45 
Бу усул билан эски конларни ҳам жонлантириб, улардаги қолдиқ 
нефтни чиқариш мумкин. 
Маълумки, анчагина нефт ғовакларнинг энг тор қисмида қолиб кета-
ди. Булардаги нефтни чиқариб олиш учун фазалар чегарасидаги сирт та-
ранглик кучини жуда камайтириш лозим бўлади. Чунончи фазалар чегара-
сидаги куч ўшандай ҳолларда 10
-8 
нғсм даражасига келтирилгандагина ях-
ши натижаларга эришмоқ мумкин. Бу ҳолат эса нефтни чиқариб олиш қув-
ватини қопламайди, яна бундай ҳолатда нефтни тор конлардан чиқариб 
бўлмайди.
Микроэмулсиялар одатда тиниқ суюқликликдан иборат бўладилар ва 
уларда коагуляция ҳолати содир бўлмайди, улар ўз таркибига қараб гид-
рофил ёки гидрофоб ҳолатида бўлиши мумкин. 
Микроэмульсиянинг барқарорлиги кўп нарсаларга боғлик бўлиши 
мумкин, лекин шулардан энг асосийси компонентларнинг тузилмасидир. 
Эритманинг концентрацияси ва компонентлар тузилмасига қараб эмульси-
яларнинг маълум ҳарорат орасида барқарорлиги таъминланиши мумкин 
ёки инверсия ҳодисаси рўй бериши мумкин (орқага қайтиш - инверсия) ёки 
инверсия орасидан ўтган икки фазага бўлиниши мумкин.
Кўплаб қилинган лаборатория ва кондаги тадқиқотлар натижасида 
қуйидагиларни қайд қилиш мумкин бўлади: 
1. Мицилляр эритмалар терриген коллекторларда карбонат коллектор-
ларга нисбатан мувоффақиятлироқ қўлланиши қайд этилади. Коллектор-
ларнинг турли туманлиги жуда катта бўлмаслиги тақазо этилади. Макси-
мал ўтказувчанлик коэффициенти билан ўртача ўтказувчанлик коэффици-
енти орасидаги фарқ 3-4 мартадан ортмаслиги лозим. Ўртача ўтказувчан-
лик коэффици-енти 50 мкм
2
дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. 
Қат-ламда тузлар миқдори минимал даражада бўлгани маъқул.
2. Иқтисод нуқтаи назардан катламнинг қолдик нефтга тўйинганлик 
даражаси 25-30 % дан ортиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Нефтга тўйин-
ганлик даражаси қанча кўп бўлса, олинадиган натижа шунча яхши бўла-
ди. 
3. Юқори қовушқоқликка эга бўлган нефтларда қўллана-диган мицил-
ляр эритма нефтни чиқариш жараёнини жуда пасайтириши ва қатламга 
суюқликни ҳайдаш технологиясини мураккаблаштириш мумкин. Шу 
нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда қўлланиши лозим бўлган нефтлар
қовушқоқлиги 2-3 дан 10-20 мПа.c орасида бўлгани маъқулдир. 
4. Қатлам сувларининг шўрлиги эритманинг таркибини ўзгартириши 
барқарорлигини камайтириши ва фазаларга бўлинишига олиб келиши 
мумкин. Шунинг учун қўлланадиган шароитда сувларнинг тузланганлик 
миқдори 4-5 % дан ортмаганлиги мақсадга мувофиқдир. 
5. Мицилляр эритмаларнинг барқарорлиги ҳарорат ортган сари пасай-
иши мумкин, шунинг учун унинг қўлланиши 65-75 
0
С ҳароратдан ортмаса 
яхши натижаларга эришилади. 
6. Мицилляр эритмалар қўлланадиган маҳсулдор қатламнинг чуқурли-
ги 1500-1800 м дан ортмаслиги тақозо қилинади. 


46 
7. Қудуқлар турининг жойлашуви шу муолажалар бажари-ладиган жой-
ларда текис, қаторли бўлса мақсадга мувофиқдир. 
8. Мицилляр эритмаларнинг қатламда узоқ муддат нефт билан бирга 
қолиб кетмаслиги учун нефтни олиш суръати жадал бўлишликни тақозо 
этади. 
В.П. Гаврилов маълумотларига қараганда АҚШ конларида қўлла-
нилган мицилляр эритмаларнинг бир грами 6г нефт чиқариш имконини 
берган баъзи жойларда эритмалар қўллан-ганда қатламнинг нефтберувчан-
лиги 0,95 ва ундан ортиққа етган лекин шуни яна қайд этиш лозимки, 1м
3
эритмани тайёрлаш 20-36 долларга тушганлиги унинг ҳозирги шароитда 
нархи анча юқорилигини кўрсатади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling