14.5. Сайклинг-жараён
Газконденсат конини ишлашнинг бундай номланиши унда қатлам босимини сақлашни амалга оширилишининг мантиқидан келиб чиққан - қатламга мазкур қатламдан олинган, лекин газни тайёрлаш қурилмасидан ўтказилган ва суюқ углеводородлари ажратиб олинган газ ҳайдалади, бошқача қилиб айтганда газни айлана ҳайдаш (сайклинг-жараён). 30 чи йилларнинг ўрталарида АҚШда кўплаб газконденсат конлари очилди. Бу вақтда бундай конларни ишлатишда бўладиган термодинамик ҳолатлар мантиқи ўрнатилди. Шуни айтиш лозимки, бу даврда газни истеъмол қилиш жуда ҳам кам бўлиб, лекин суюқ углеводородларга талаб катта эди. Шунинг учун бу вақтда (30 чи йилларнинг охири 40 чи йилларнинг боши) газконденсат конини қатлам босимини газни қайта ҳайдаш орқали сақлаш билан ишлаш кенг тарқалди. У қиммат нархда сотилаётган конденсатни қатламдан максимал олишга ва арзон газни сақлашга имкон берган. Газконденсат қатламларига қуруқ газни ҳайдашдан мақсад қатламда суюқ углеводородларни тескари конденсатцияланишини минимумгача етказиш учун қатлам босимини етарли даражада юқори (одатда конденсатцияланишни бошланиш босимидан бир мунча юқори) сақлаш ҳисобланади. Қуруқ газнинг асосий компоненти метан бўлганлиги учун қуруқ газлар деярли барча қатлам газконденсат тизимлари билан тўла аралашади. Экспериментлар кўрсатади-ки, бир-бири билан аралашадиган бир тизим билан иккинчисини сиқиш юкори самара беради ва одатда бу самара 100% тенг ёки яқин.
Do'stlaringiz bilan baham: |