Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Маъруза машғулотининг технологик картаси (4-машғулот)
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза режаси
- Таянч сўзлар
Маъруза машғулотининг технологик картаси (4-машғулот)
МАЪРУЗА N 4 Қатламларнинг нефт бераолишлигини оширишнинг гидродинамик ва тебранма тўлқинли усуллари. Ностационар сув ҳайдаш. Фильтрацион оқим йўналишини ўзгартириш. Суюқликни олишнинг жадаллаштирилиши ва босим фарқини энг маъқулини танлаш. Тўсиқли сув ҳайдаш, нефт-газ уюмларида майдонли сув ҳайдаш тизими. Уюмнинг қайта шакллашиши мақсадида нефтли қатламга тебранма тўлқинли таъсир этиш. Маъруза режаси 1. Нефть бераолишликни оширишнинг гидродинамик усуллари. 2. Циклик сув бостириш 3. Сирқиш окимларини йўналиши ўзгартириш 4. Қатламга сув ҳайдашнинг юқори босимини ҳосил қилиш 5. Жадаллаштирилган суюқлик олиш. Таянч сўзлар Сув ёриб ўтиши - Уюмни сунъий сув бостиришда ёки уюмни сув сиқуви тарзида ишлашида юзага келадиган ҳодиса, унда сув ўтказувчанлиги яхши қатламчалардан олувчи қудқларга ёриб ўтади ва улар сувланади. Жадаллашган усулда суюқлик олиш - Юқори сувланган қудуқлардан паст суръатда суюқлик олишдан ўз вақтида жадаллашган суръатда суюқлик олишга ўтиш, бу жорий нефть олишни кўпайтириш имконини беради, нефть уюмини сўнгги ишлаш муддатини қисқартиради. Уюмнинг сиздирилаётган ҳажми - Уюм ҳажмининг барча энергия турлари ҳисобига сиздириш жараёнига киргазилган бир қисми. Уюмни (ишлатиш объектцни) ишлашнинг умумий даври - Биринчи нефть (газ) берган қудуқни ишга қўшган вақтдан токи охирги қудуқни ишлатиш тугагунча уюмни ишлашнинг давомийлиги. Қатламдан нефть (газ)ни сиқиш - Уюмни ишлашда коллектордаги нефть, газни қатлам суви (гази) ёки қатламга ҳайдаладиган ишчи агент билан алмаштириш. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling