Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Нефть бераолишликни оширишнинг физик-кимёвий усуллари


Download 1.67 Mb.
bet22/62
Sana12.03.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1264527
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   62
Bog'liq
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар

5.1. Нефть бераолишликни оширишнинг физик-кимёвий усуллари.
Физик-кимёвий усулларда нефтни қатламдан сиқиб чиқариш жараёни ҳар хил кимёвий реагентлар эритмалари (полимерлар, сирт-фаол моддалари, кислоталар, ишқорлар), мициляр эритмалар ва ш.к билан амалга оширилади. Физик-кимёвий усуллар сиқиш ва қамраб олиш коэффициентларини бир вақтда ёки улардан биттасини оширишни таъминлайди. Улар икки гуруҳга бўлинади: фазалараро сирт таранглик (тортишув)ни пасайтиришга асосланган ва фазалар ҳаракатчанлиги нисбатини ўзгартирувчи, сиқиш ва қамраб олиш коэффициеитларини оширишни таъминловчи, сув ҳайдашни яхшиловчи усуллар; ишчи агентларни нефть ва сув билан тўла ва қисман аралашишига асосланган усуллар. Кимёвий реагентлардан фойдаланилган ҳолда сув ҳайдаш бир гуруҳ усулларда амалга оширилади ва уларда қатламга ҳайдаладиган кимёвий реагентлар концентрацияси 0,02-0,2% миқдорда бўлади. Бунда реагент ғоваклик ҳажмининг 10-20% ни эгаллайди, қолган қисмига улар сув билан ҳайдалади ва сурилади. Эритма ғовакликнинг бошқа қисмига сув билан сурилар экан, жараённи амалга оширишда мавжуд қудуқлардан фойдаланиш тақазо этилади.
Бундай эритмалар қатлам шароитида 50-60 мПа*с қовушқоқликка эга бўлган нефтларда ҳам қўлланиши мумкин. Бу усул қазиб чиқаришнинг дастлабки даврларида қўлланса унда сув ҳайдаш усули билан қазиб чиқаришга нисбатан нефть бераолишлик 9-10% ортиши мумкин. Шундай қилиб нефть бераолишликни оширишнинг қуйидаги усулларини кўриб чиқамиз:
- Қатламлардан нефтни сирт-фаол моддаларининг сувдаги эритмалари билан сиқиш;
- Нефтни унда аралашувчи эритмалар билан сиқиш;
- Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш;
- Мициляр эритмалар билан нефтни сиқиб чиқариш;
- Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш;


5.2. Сирт-фаол моддалари аралашмаларини қатламга ҳайдаш.
Нефть қатламини ташкил қилувчи минерал заррачаларни юзасининг молекуляр табиати турлича бўлади. Тоғ жинсининг зарраси юзаси нефтга нисбатан сув билан яхши ҳўллайиши мумкин; бу ҳолатда тоғ жинси гидрофил бўлади, Агарда жинс сувга нисбатан нефть билан яхшироқ хўлланса унда гидрофоб бўлади. Шунинг билан бирга тоғ жинси қисман гидрофил ва гидрофоб бўлиши мумкин. Гидрофоб жинс нефтни бир қисмини заррачанинг юзасида ушлаб қолади. Бу нефть плёнкасини қатламга ҳайдаладиган сув билан ювиш мумкин. Агарда сувни ювиш хусусияти яхшиланса самара янада юқорироқ бўлиши мумкин. Нефть коллекторларида ярим минерал муҳитда сирт-молекуляр хусусиятни ўзгартиришга сиқувчи сувга сирт фаол моддалари (СФМ) билан ишлов бериш орқали эришиш мумкин.
Сўнгги даврларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, юқори концентрациядаги, сирт фаол моддалари аралашмасини бир қанча муддат ҳайдагач орқасидан сув ҳайдалса, кам концентрациядаги СФМларини доимий ҳайдаганга нисбатан яхши натижалар берар экан. Шунингдек, қатламларга сув ҳайдашда СФМни таъсирини кучайтириш учун СФМнинг сувдаги аралашмасидан маълум қалинлик ҳосил қилиб орқасидан қатлам ичига сурувчи оддий сув ҳайдаб, «ҳошия» усулидан фойдаланиш керак. СФМларининг сувдаги аралашмаларини ҳайдаш усули 1965 - йилларда 35 дан кўп уюмларда синаб кўрилган. Ҳайдалаётган СФМ аралашмасининг ҳажми жуда ҳам катта бўлиши лозим (ғоваклар ҳажмидан камида 2-3 марта). СФМ ҳудудининг қатлам бўйича силжиши, сиқиш ҳудудига нисбатан 10-20 марта секинроқ.
СФМ аралашмасини ҳайдаш технологияси жуда ҳам содда бўлиб, кондаги технология ва қудуқларнинг жойлаштирилиш тизимига катта ўзгартириш киритилмайди. СФМни концентрациясини тайёрлаб узатиш учун УДПВ-5 қурилмаси ишлаб чиқилган. Усулнинг келажаги асосан, қабул қилувчанликни ошириш учун ҳайдовчи қудуқлар туби атрофига ишлов бериш, зич гилли коллекторларни ўзлаштириш учун кучсиз концентрациядаги (0,05-0,5%) ва юқори концентрациядаги (1-5%) аралашмаларни ҳайдаш ва ҳайдаш босимини пасайтириш, шунингдек фазалараро тортишувни 0,01-0,05 мН/м гача камайтирувчи СФМнинг янги композицияларини яратишдан иборат.



Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling