Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Нефтни унда аралашувчи эритмалар билан сиқиш
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
5.3. Нефтни унда аралашувчи эритмалар билан сиқиш.
Сирт-молекуляр кучларни нефть бераолишликка салбий таъсирини қисман ёки тўла йўқотишга қатламда сиқилувчи фаза (нефть) сиқувчи фаза (газ, эритувчи) билан бир-бирини ажратувчи чегара ҳосил қилмасдан аралашиб (қўшилиб) кетадиган шароит ҳосил қилиш йўли билан эришса бўлади. Икки суюқлик орасида ажратувчи чегаранинг бўлмаслиги фақатгина, қачонки улар ўзаро эрувчан ва бир фазали тизимни ташкил қиладиган шароитда мумкин. Нефть қатламида сиқилувчи ва сиқувчи фазаларнинг аралашиши деганда маълум ҳарорат ва босимда ҳар қандай миқдорий нисбатда ўзаро бир-бирида тўла эриши тушунилади. Бу шароитга асосланиб сўнгги вақтларда ғовак муҳитдан нефтни сиқиб чиқаришнинг қуйидаги янги усуллари ишлаб чи-қилган. 1. Нефтни суголтирилган газ билан 8 МПа (80 Кгс/см2)дан юқори босим остида сикиш. Бу усулнинг моҳияти шундан иборат-ки, унда нефть ҳудуди ортидан ҳошия ҳосил қилгувчи, қандайдир миқдордаги суюқ пропан (ёки бошқа суюлтирилган газ)ни нефть қатламига ҳайдалади ундан кейин эса пропанни ҳаракатга келтирувчи қуруқ газ (асосан метан) ҳайдалади, пропан эса нефтни ишлатувчи қудуқлар томонга суради. Пропан-метан ва газ-пропан ҳудудларида фазаларнинг аралашиши оқибатида бу фазаларнинг туташиш чегаралари бўлмайди. Натижада, оддий бирламчи ва иккиламчи усулларда нефтни тўлароқ қазиб чиқаришга қаршилик қилаётган капиляр кучлар ҳам бўлмайди; нефтни сиқиш даражаси анча ортади. Бу жараённи амалга ошириш учун юқори босим талаб қилинмайди. Фақат босим даражаси шуни таъминлаши керак-ки суюқ пропан қатлам нефти билан ва пропан ҳошиясини силжитувчи газ билан тўла аралашсин. Пропан сугоқ ҳолатда бўлиши учун нефтни ҳошия билан сиқиш ҳудудида босим эритувчини қатлам ҳароратида буғланиш (газга айланиш) босимидан юқори бўлиши лозим. 2. Нефтни 14 МПа (140 кгс/см2)дан юқори бўлган босимда ёғли (мойли) йулдош ёки туйинтирилган газ билан сиқиш. Усулнинг моҳияти шундан иборат-ки, унда нефть қатламига бир қанча даражада оралиқ углеводородлари (С2 - С6) билан тўйинтирилган - кўпинча пропан ҳайдалади. Бу углеводородларнинг нефтдаги концентрацияси газдагига нисбатан паст бўлгани учун уларни нефтда эриши содир бўлади. Натижада нефть «бўкади» ва ҳажми ошади, бундан келиб чиқиб эса қатламнинг нефтга тўйинганлиги ортади. Шу даврда нефтни ишлатувчи қудуқлар томонга оқимини енгиллатувчи, ғовак муҳитни нефть учун нисбий ўтказувчанлиги кўпаяди. Бундан ташкари, қолдиқ нефтниннг қовушқоқлиги унда оралиқ углеводородлари (С2 – С6) эриши натижасида камаяди, бу ҳам ўз навбатида нефтни самарали қазиб чиқаришга олиб келади. 3- Нефтни юқори босимли қуруқ газ билан сиқиш (21 МПа дан юқори бўлган босимда). Бу жараёнда сиқувчи агент асосан метандан иборат бўлган газ бўлади. Бу углеводородлар нефтдан уларни қайта буғланиши натижасида ажралиши мумкин; маълум ҳарорат ва босимда нефть-газ тизими бир фазали ҳолатга ўтади. Бундай ўтиш учун қуйидагилар зарур: биринчидан, нефть таркибида кўп миқдорда оралиқ компонентлар (С2 - С6) бўлиши, шунингдек нефть енгил бўлиши керак; иккинчидан, сиқиш ҳудудида юқори босим зарур. Нефтни унда аралашувчи эритмалар билан сиқишда сиқилувчи ва сиқувчи фазалар орасидаги туташиш чегарасини йўқотиш, ғоваклар деворига ёпишган нефтни кучсизлантириш, плёнка ва капиляр - ушланган нефтни олишда эриш ва қайта буғланиш жараёни катта аҳамиятга эга. Биринчи ҳолатда бир суюқлик иккинчисида эриши натижасида туташ чегаралар ҳосил бўлиши йўқотилади. Шунинг билан бирга эритувчи плёнкасимон нефтни қовушқоқлигини пасайтиради бу билан эса нефтни жинсга ёпишқоқлиги камайтирилади; агарда нефть плёнкаси бутунлай ювилмаса хам бир қанча юпқалашади. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling