Ака-ука Гобеленларнинг Париждаги мануфактурасидан ишлаб чиқарилган туксиз гилам.
Гобелен
Дамашқ шаҳри номидан олинган. Йирик гулли газлама. Европага Дамашқдан келтирилган. Газлама гулли ва асосий иплари ёпилиш жойларидан нурнинг ҳар хил қайтиши туфайли нақши билинади. Бундай газламаларнинг бошқа номи - Камчатка газламаси, камка. Камка сўзи форсчадан келиб чиққан.
Дамаст
Кўк ва оқ йўлли зиғир толали газлама (Затрапезнов фабрикасида ишлаб чиқарилгани учун шундай аталади).
Затрапеза
Атлас ёки сатин ўрилишли, калта қуюқ тукли мовут газлама ("бобр" маъносини билдирувчи юнон сўзидан олинган).
Кастор
Кўйлаклик жун ёки ярим жун сидирға газлама. Дастлаб Кашмирда тўқилганлиги учун шундай аталган.
Кашемир
Оч қизил (олдинроқ - кўк) рангли ип газлама (номи газламанинг арабча номидан олинган).
Кумоч
Ич кийимлик ип газлама (Ҳиндистондаги шаҳар номидан олинган).
Мадаполам
Гулдор ип газлама (Ҳиндистондаги шаҳар номидан олинган).
Мадрас
Do'stlaringiz bilan baham: |