Масалан, биринчи сорт учун 10 балл, иккинчи сорт учун 20 балл, учинчи сорт учун 60 балл дан ортса газлама брак қилинади.
Ип, штапель, жун ва зиғир толали газламалар икки сортга ( I ва II ), шойи газламалар уч сортга ( I , II, III) бўлинади.
Газламаларда нуқсонлар пайдо бўлишига асосий сабаблар
Калава ип ва ипларнинг сифатсизлиги
Тўқув машиналардаги бузилишлар
Машиналарни яхши тутмаслик
Мутахассисларнинг касбий маҳоратининг пастлиги
Газламаларнинг номи пайдо бўлиши ҳақида
Кўпгина газламаларнинг номи ўтган асрларда пайдо бўлган, уларнинг кўпчилиги чет тиллардан олинган ва газламалар ишлаб чиқарилган жойларнинг номларидан, атоқли отлардан, газлама хоссаларини акс эттирувчи тушунчалардан келиб чиққан. Баъзи номлар русчага ёки ўзбекчага мосланган. Айрим номлар ҳозир қўлланилмайди ва фақат тарихий аҳамият касб этади. қуйида баъзи газламалар номининг келиб чиқиши ва маъноси ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган.
Арабчадан келиб чиққан бўлиб, «силлиқ» маъносини билдиради.
Атлас
Кўп миқдорда зар ип қўшиб тўқилган рангдор қалин парча, тўқиш нақши каштани эслатади (итальянча brocure - кашта тикмоқ).
Брокат
Инглизча velvet - духоба сўзидан - чий духоба.
Вельвет
Do'stlaringiz bilan baham: |