Газлар молекуляр-кинетиқ назариясининг асослари


Download 246.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi246.23 Kb.
#1495477
1   2   3   4   5
Bog'liq
GazlarmolKN

шкаласи ҳам қўлланилади: нормал босим остидаги музнинг эриш 
температураси ва нормал босим остидаги сувнинг қайнаш температурасининг 
фарқи 100 тенг қисмга бўлинган ва унга (яъни шкала* нинг 0,01 қисмига) 
Цельсий градуси ( °С) деб ном берилган. Цельсий градуси миқдорий жиҳатдан 
кельвинга тенғ. Аниқроқ қилиб айтганимизда, температураларнинг абсолют 
термодинамик шкаласида сув учланма нуқтасининр температураси миқдор 
жиҳатдан шундай танланганки, бунда музнинг эриш ва сувнинг қайнаш 
нормал нуқталари орасидаги фарқни максимал аниқлик билан 100 градусни 
ташкил 
этишига 
интилинган. 
Бинобарин, 
сув 
учланма 
нуқтасинингтемпературасини 273,16 К га тенг деб олинди ва уни абсолют 
шкаланинг эталон нуқтаси сифатида қабул қилинди. Мазкур шкалада музнинг 


эриш ва сувнинг қайнаш нормал нуқталари мос равишда 273,15 К ва 373,15 К 
га тенғ. 
Демак, 
(1) 
бунда системанинг Кельвин шкаласи бўйича ўлчанган температураси Т 
ҳарфи билан, Цельсий шкаласи бўйича ўлчанган температураси эса t ҳарфи 
билан белгиланади. Одатда, Т ни абсолют температура ѐки термодинамик 
температура, t ни эса Цельсий температураси дейилади. Шуни ҳам қайд 
қилайликки, баъзи мамлакатларда бошқача температура шкалаларидан ҳам 
фойдаланилади. Маеалан, Англия ва АҚШ да Фаренгейт шкаласи (унда 
музнинг эриш температураси 32° Ғ, сувнинг қайлаш температураси эса 212° Ғ 
деб олинади), Францияда Реомюр шкаласи (унда сувнинг музлаш ва қайнаш 
температуралари мос равишда 0°R ва 80° R деб олинади) қўлланилади. 
3. 
Босим —юз бирлигига нормал равишда таъсир этувчи куч билан
характерланувчи катталик. 
Босимнинг СИ даги ўлчов бирлиги — паскаль (Па) ва унинг бошқа 
бирликлар билан муносабати ҳақидаги маълумотлар V бобнинг 2- § ида 
келтирилган. 
4. 
СЙ да модда миқдорини ўлчаш учун асосий бирлик 
сифатида моль қабул қилинган: 1 моль — углерод- 12 нинг 0,012 кг 
массасидаги 
атомлар 
сонига 
тенг 
структуравий 
элемент 
(масалан,атом,молекула, ион,.. .)лардан ташкил топган модданинг миқдоридир. 
1 моль моддадаги молекулалар миқдорини Авогадро сони деб аталади ва, 
одатда, N
A
деб белгиланади. Тажрибалар асосида 
эканлиги аниқланган. 
Бирор жисмда мужассамлашган модда миқдори неча моль эканлигини 
аниқлаш учун мазкур жисмдаги молекулалар сони (N) ни Авогадро сонига 
нисбатини топиш керак: 

Download 246.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling