Газлар молекуляр-кинетиқ назариясининг асослари


-§, Мувозанатли ҳолатлар ва процесслар


Download 246.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi246.23 Kb.
#1495477
1   2   3   4   5
Bog'liq
GazlarmolKN

3-§, Мувозанатли ҳолатлар ва процесслар 
Массаси ўзгармас бўлган системанинг ҳолати уч параметр (р, V, Т) 
билан ифодаланади. Агар система ҳолатини белгиловчи параметрларнинг 
барчаси етарлича узоқ вақт ўзгармайдиган бўлса, бундай ҳолатни мувозанатли 
ҳолат деб аталади. Акс ҳолда мувозанатсиз ҳолат бўлади. Масалан, 
цилиндрсимон идиш ичидаги газни (7.1-расм) поршенни тез ҳаракатлантириш 
йўли билан сиқайлик. Натижада газ босими ортиб боради. Лекин поршень тез 
ҳаракатланаѐтганлиги туфайли босим барча соҳаларда бир хил қийматга 
эришишга улгурмайди. Поршенга тегиб турган соҳаларда босим бошқа 
соҳалардагига нисбатан юқорироқ бўлади. Бундай ҳолда босимни аниқ қиймат 
билан характерлаш мумкин эмас. Шунинг учун газ ҳолати мувозанатсиз 
бўлади. Агар поршень ҳаракати тўхтатилса, ҳажмнинг барча соҳаларидаги 
босим тенглашади ва газ мувозанатли ҳолатга ўтади. 
Система ҳолатининг ҳар қандай ўзгариши, яъни системанинг бир 
ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши процесс деб аталади. Система бошланғич 
ҳолатдан охирги ҳолатга бир қатор оралиқ ҳолатлар орқали ўтади. Оралиқ 
ҳолатларнинг ҳар бири мувозанатли бўлган ҳолдаги процессни мувозанатли 
процгсс деб аташ мумкин. Мувозанатли процесс амалга ошаѐтган бўлса, икки 
қўшни оралиқ ҳолатларнинг параметрлари чексиз кичик миқдорга фарқланади. 
Бинобарин, мувозанатли процесс — чексиз секин содир бўладиган процессдир. 
Мазкур шарт бажарилгандагина юқорида баѐн этилган мисолдаги система 
босими ва температурасини вақтнинг ҳар бир онида ҳажмнинг барча 
қисмларида бирдай деб ҳисоблаш мумкин. Поршенни чекли тезлик билан 
ҳаракатлантириш туфайли амалга ошириладиган ҳар қандай процесс эса 
мувозанатсиз бўлади, чунки ҳажмнинг турли соҳаларида система параметрлари 
аниқ қийматга эга бўлмайди. 
Мувозанатли ҳолатни уч ўлчамли фазодаги нуқта шаклида тасвирлаш 
мумкин. Бунинг учун тўғри чизиқли р, V, Т координаталар системасидан 
фойдаланамиз. 7.2- расмда системанинг бошланғич ва охирги ҳолатлари 
қалин нуқталар тарзида тасвирланган. Агар бошланғич (1) ҳо латдан охирги 
(2) ҳолатга система чексиз секин ўтса, оралиқ ҳолатлар ҳам мувозанатли 
бўлади. Бу оралиқ ҳолат 
лар термодинамик диаграммада 1 ва 2 нуқталар оралиғидаги ниҳоят
кўп нуқталар тарзида тасвирланадики, улар туташиб узлуксиз чизиқ 
шаклини олади. Мазкур чизиқ мувозанатли процесснинг термодинамик
диаграммасидир. 


Мазкур чизиқни (р, V), (V, Т), (р, Т) текисликларига проекциялаш 
ҳам мумкинки, натижада икки параметр текисликларида мувозанатли 
процесснинг тасвирлари ҳосил бўлади. 7.3- расмнинг а, б, в қисмларида (р, V), 
(V, Т) ва (р, Т) текисликларидаги тасвирлар келтирилган. Кўпчилик 
ҳолларда мувозанатли процессларнинг ана шу икки ўлчовли тасвирларидан 
фойдаланилади. 

Download 246.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling