Gazlarini tozalash usullari
Download 0.7 Mb.
|
Gazlarini tozalash usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юмшоқ фильтрловчи тўсиқли фильтрларга
- Батареяли енгли фильтр
Батареяли циклон бир қанча параллел уланган кичик диаметрли (150...250мм) циклонлардан ташкил топган (5-расм). Циклон элементлари диаметрининг кичиклиги, марказдан қочма куч ва чўкиш тезлигини ошириш имконини беради. Кичик ўлчамли циклонлар қурилмадаги иккита тўсиқга маҳкамланади.
қурилмага кириш патрубкаси орқали юборилган чанг газ тақсимлаш камерасига киради ва у ердан барча циклон элементларга бир хилда тарқалади. Сўнг, элементларга газ тангенциал йўналишда эмас, балки уларнинг тепасидан циклон қобиғи ва марказий чиқиш трубаси орасидаги ҳалқасимон бўшлиққа юборилади. Ушбу ҳалқасимон бўшлиқда оқимга спиралсимон айланма ҳаракат йўналишини таъминлаш учун у ерга винтли парраклар ўрнатилади (6-расм). Циклон элементларидан ўтиб тозаланган газлар марказий труба 1 орқали умумий камерага йиғилади ва чиқиш штуцеридан ташқарига узатилади. ҳамма циклон элементларида ушланиб қолинган қаттиқ заррачалар батареяли циклоннинг пастки қисми 5 да тўпланади ва ундан сўнг ташқарига тўкилади. Агар бир нечта катта циклонларни иқтисодий жиҳатдан қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаса, газлар сарфи катта жараёнларда батареяли циклонлар ишлатилади. Циклонларда ўлчами 10 мкм ва ундан кам бўлган қаттиқ заррачаларни чўктириш тавсия этилади. Батареяли циклонларнинг тозалаш даражаси 65...85% (d = 5 мкм ли заррачалар учун), 85...90% (d = 10 мкм ли заррачалар учун) ва 90...95% (d = 20 мкм заррачалар учун). Газларни ғовакли тўсиқларда тозалаш Фильтрловчи тўсиқ турига қараб эгилувчан, ярим қаттиқ, қаттиқ ғовак тўсиқли ва донадор қатламли фильтрлар бўлади. Юмшоқ фильтрловчи тўсиқли фильтрларга енгли ёки қопли фильтрлар киради ва улар газларни тозалаш учун кенг миқёсда қўлланилади. Фильтрловчи тўсиқ сифатида табиий, синтетик ва минерал толалар (тўқима материаллар), ғовак листли материаллар (ғовакли резина, пенополиуретан) ва металл тўқималар ишлатилади. Батареяли енгли фильтр. Бу турдаги қурилмаларнинг фильтрловчи элементи тўқима материалдан ясалади (7-расм). Фильтрловчи енг ва қоплар 4 тўртбурчак шаклидаги қобиқ 3 нинг умумий роми 1 га осилиб қўйилади. Пастдан юқорига қараб ҳаракат қилаётган чангли газ фильтрловчи енгларнинг учидаги очиқ тешикдан ичига киради. Сўнг, цилиндр енгларининг ён томон юзасидан ўтаётганида газ тозаланиб чиқиб кетади, қаттиқ заррачалар эса енгнинг ички деворида ушланиб қолади. Фойдаланиш жараёнида чанг қатлами ортиб боради ва фильтрнинг қаршилиги катталашади. Фильтр енгларини қайта тиклаш учун вақти – вақти билан механизм 2 ёрдамида силкитиб туриш зарур. Шунда, енглар юзасида ўтириб қолган чанглар тўкилади ва шнек 5 ёрдамида ташқарига чиқарилади. Баъзи бир ҳолларда енгларни қайта тиклаш учун фильтр элементлар сиқилган ҳаво ёки газ ёрдамида қарама - қарши йўналишда пуфлаб тозаланади. Баъзи ҳолларда секцияли фильтрлар ҳам ишлатилади. Бунда ҳар секция ўзининг силкитувчи механизмига эга бўлади. Бу эса, фильтр секцияларни кетма - кет тозалаш имконини беради, яъни фильтр қурилмани тўхтатмасдан фильтр элементларини қайта тиклаш жараёнини амалга оширса бўлади. Узлуксиз ишлайдиган енгли фильтрларнинг фильтрлаш тезлиги 0,007...0,017м3/(м2 .с) га тенг. Лекин, фильтрловчи тўқималар узлуксиз равишда қайта тикланиши туфайли фильтрлаш тезлиги 0,05...0,08 м3/(м2 .с) гача ортади. Энг кенг тарқалган енгил фильтрларнинг гидравлик қаршилиги 1,5...2,5 кН/м2 (150...250 мм. сув уст.). Агар енгли фильтрлардан тўғри фойдаланилса, газларни майин, дисперс чанглардан тозалаш даражаси 98....99% ни ташкил этади. Енглар табиий, синтетик ва минерал материаллардан тайёрланади. Масалан, 80°C дан паст температураларда пахта, бўздан, 110°С дан паст температураларда жундан, 130 ... 140°С да полиамид, полиэтилен, полиакрилнитрил толаларидан, 275°С гача политетрафторэтилен ва фторопластдан, 400°С гача шиша толаларидан ясалган фильтрловчи енглар ишлатилади. Камчиликлари: енглар тез ишдан чиқади ва каналлари тўлиб қолади; юқори температурали ва нам газларни тозалаш мумкин эмас. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling