Газларни тозалаш
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
8-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вентури скрубберлари.
ўрнатилади (3.34а-расм).
Тозалаш жараёни интенсивлиги ва тезлигини ошириш учун скрубберларга албатта насадкалар жойлаштирилади. Насадкалар қўлланилиши натижасида газ ва суюқ фазалар ўртасида уринишлар ортади, яъни тўқнашув юзаси ошади. Одатда скрубберларга ҳалқасимон ёки хордали насадкалар ўрнатилади. Айрим ҳолларда эса, кокс ёки кварц бўлакларидан ҳосил қилинган қатлам, насадка сифатида ишлатилиши мумкин. Насадкали скрубберларда газларнинг тозаланиш даражаси 75...85%. Вентури скрубберлари. Бу турдаги скруббер икки қисмдан (3.34-расм): Вентури трубаси 3 ва ажратгич 1 дан таркиб топган бўлади. Вентури трубаси 3 да газ тозаланса, ажраткич 1 да эса - сув томчилари газ оқимидан ажратилади. Тозаланиши зарур бўлган газ, қурилманинг паски қисмидан патрубкага узатилади. Маълумки, Вентури трубасининг диффузор қисмида конуслик ортиб боради. Бу эса, диффузорда босим камайишига, яъни вакуум ҳосил бўлишига олиб келади. Ушбу вакуум ҳисобига идишдан коллектор орқали Вентури трубасига сув сўриб олинади. Суюқ фаза газ билан тўқнашиши натижасида майда томчиларга ( ~ 10 мкм) ажралиб кетади. Газ ва майда томчиларнинг ўзаро урилиши пайтида суюқлик томчилари қаттиқ заррачаларни ўзига тортиб олади ва йириклашади. Сўнг эса, ушбу томчилар газ оқими билан бирга диффузор орқали ўтади ва натижада тезлиги пасаяди. Газ оқимини суюқлик заррачаларидан ажратиш учун уюрмалантирувчи мослама хизмат қилади. Ажратгичда ажратиб олинган суюқлик йиғгичга оқиб тушади. Тозаланган газ эса, скруббернинг тепа қисмидаги патрубкадан атмосферага чиқариб юборилади. Вентури скрубберида газларнинг тозаланиш даражаси 98...99%, тузилиши содда ва механик ҳаракатланувчи қисмлари йўқ. Камчиликлари: гидравлик қаршиликлари катта (1500...7500 Па) ва қурилмага қўшимча томчи ушлагич билан жиҳозланиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling