Газларни тозалаш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana16.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1512702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-маъруза

ч
 
1 деб қабул қилиш мумкин. 
Чанг чўктириш камерасида фақат газлардан йирик заррачаларни ажратиш мумкин, яъни дағал 
тозалаш учун қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун, бу турдаги қурилмалар дастлабки 
тозалаш учун, яъни қаттиқ заррачалар ўлчами 100 мкм дан катта бўлган газсимон турли жисмли 
3.27-расм. Чанг ч´ктириш камераси. 
1 – чи³иш канали; 2 – йи²увчи канал; 3 - клапанлар; 4 - горизонтал 
токча; 5 - эшикчалар; 6 – с´риш канали. 


системаларни ажратиш учун мўлжалланган. қурилманинг тозалаш даражаси - 30...40%. 
Ҳозирги кунда ушбу турдаги қурилмалар қўполлиги ва самадорлиги паст бўлгани учун 
замонавий ва мукаммал тозалаш қурилмалари билан алмаштирилмоқда. 
3.17. Инерцион ва марказдан қочма кучлар таъсирида газларни тозалаш 
Инерция кучлари остида газларни тозалаш қайтарувчи тўсиқли тиндиргич ва марказдан қочма 
кучлар таъсирида ишлайдиган циклонлар конструкцияси асосида ётибди.
қайтарувчи тўсиқли тиндиргич йирик дисперсли чангларни ажратиш учун мўлжалланган 
(3.28-расм).
қайтарувчи тўсиқлар газ оқимини уюрмаланиши учун хизмат қилади. Тўсиқлардан ўтиш 
пайтида ҳосил бўладиган инерция кучлари қаттиқ заррачаларни интенсив чўкишига сабабчи бўлади. 
Йиғгич 2 га тўпланган қаттиқ заррачалар шибер 3 ёрдамида чиқариб юборилади. Бундай қурилмалар 
газ ўтказиш системаларида ўрнатилади. Инерция кучлари асосида ишлайдиган чанг тозалаш 
қурилмаларининг тузилиши содда ва ихчам. Тозалаш даражаси 60%, чўктирилаётган заррачалар 
ўлчами 25 мкм ва ундан юқори. 
Циклонлар марказдан қочма кучлар 
майдонида чангларни тозалаш имконини беради. 
Машинасозлик 
корхоналарида 
қобиғининг 
диаметри 
100...1000 
мм 
ли 
циклонлар 
тайёрланади. Уларнинг ишлаш самарадорлиги 
ажратиш коэффициенти билан характерланади. 
Чангларни 
тозалаш 
даражаси 
циклон 
конструкцияси, заррача ўлчами ва зичлигига боғлиқ. 
Масалан, 25 мкм ли заррачалар чўктирилаётган бўлса, циклоннинг ф.и.к. 95 % ни ташкил 
этади, лекин заррача диаметри 10 мкм бўлса, ф.и.к. 70% гача камаяди. 
Циклон кичик гидравлик қаршилик ва нисбатан юқори тозалаш даражасига эга бўлган 
цилиндрик ва конуссимон қисмлардан иборат қурилмадир (3.29-расм).
Чангли газ тангенциал йўналишда 10...40 м/с тезликда циклоннинг кириш патрубкаси орқали 
киритилади. Тангенциал кириш ва қурилманинг ичида марказий чиқариш трубаси борлиги учун газ 
оқими пастга спиралсимон айланма ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида марказдан қочма куч ҳосил 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling