Портландцементнинг ишлатилиши. Портландцемент боғловчиси асосида бетон, қурилиш қоришмалари, асбестоцемент буюмлари,армоцемент конструкциялари ва бошқа композицион материаллар ишлаб чиқарилади. Бетон қурилиш тизимида йиғма темирбетон ва монолит ҳолатларда ишлатилади. Нисбатан паст маркадаги цементлар ғишт териш ва сувоқчилик қоришмалари тайёрлашда фойдаланилади. Юқори маркадаги цементлар (400, 500, 550, 600) темирбетон ва арматураси аввалдан тарангланган темирбетон конструкциялар тайёрлашда ишлатилади. Қурилиш портландцементини коррозия муҳитида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.
Портланцемент шлаб чиқаришда энергия сарфи юқори бўлгани сабабли уни қурилиш соҳаларида рационал ишлатиш керак.
Назорат саволлари
Минерал боғловчилар қандай классификацияланади?
Ҳавойи оҳак ишлаб чиқариш технологияси ва хоссаларини айтиб беринг?
Гипс боғловчиси хомашёси, ишлаб чиқариш технологияси, асосий хоссалари хақида айтиб беринг.
Портландцемент хом ашёси, ишлаб чиқариш технологиясини айтиб беринг.
Портландцемент клинкерининг минералогик таркиби ва унга қўшиладиган қўшимчалар нималардан иборат?
Портландцемент асосий хоссаларини ва коррозиясини айтиб беринг.
Портландцемент турларини гапириб беринг.
Пуццоланли ва шлакли цементлар нима?
Гилтупроқли цементларнинг хомашёси, асосий хоссалари ҳақида айтиб беринг.
Кенгаювчан, зўриқиш ҳосил этувчи ва цементнинг бошқа турлари ҳақида гапириб беринг.
Қўшимча адабиётлар
Отақўзиев Т.А., Отақўзиев Э.Т. Минерал боғловчи моддалар кимёвий технологияси. “Чўлпон” нашриёти. Тошкент. 2005. 252 б.
Филимонов Б.П. Отделочные работы. Современные материалы и новые технологии. Изд. “Ассоциация строительных вузов”. Москва. 2004. 173 с.
Василев С.М., Козлов С.А. и др. Мастер сухого строителства (комплект учебной документации по профессии). ООО Кнауф сервис. Москва. 2005, 155 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |