Гбм (давоми). Пц қотиши. Цемент тошининг структураси ва уни замонавий физик-кимёвий усулларда тадқИҚ этиш. Пц тоши коррозияси, хоссалари, ишлатилиши


Download 91.5 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi91.5 Kb.
#1532468
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-маъруза ГБМ

Цемент тоши коррозияси

Цемент тоши В.Н.Юнг моделига кўра микробетон ҳолатида бўлиб, гелли ва кристалли цемент гидратацияси маҳсулотларидан ва кўпгина клинкернинг гидратацияланмаган қисмларидан иборат бўлади. Цемент гидратациясининг асосий ҳосиласи сифатида субмикрокристалл ҳолатидаги калций гидросиликати заррачаларини кўриш мумкин. Гелсимон массанинг бўлиши цементнинг ҳавода қотишида киришишига, сувда сақланишида шишишига ва боғловчи асосида тайёрланган буюм ва конструкцияларнинг ўзгаришига олиб келади.


Цемент тоши коррозиясига унга таъсир этиши эҳтимоли бўлган ўнлаб суюқ ва газ моддалар сабабчидир. Бу агрессив муҳитлар цемент тоши таркибидаги энг актив бўлган Са(ОН)2 ва 3CаО.Ал2О3.2О реакцияларига киришиб янги моддалар цемент тоши ташкил этувчиларини ажратиши ва ювиши, осон эрийдиган ёки юмшоқ тузларни ҳосил қилиши, микроғовакларда кристалланиб ички зўриқишларни ҳосил қилиши мумкин.
Коррозиянинг бир тури. Бу коррозия ишқорни ювилиши билан боғлиқдир ва асосан юмшоқ сувлар филтрланишида ҳосил бўлади. СаО концентрацияси 1,1 гл дан камайса калцийли гидросиликат ва гидроалюминат парчалана бошлайди. Са(ОН)2 15-30% миқдорида ювилиши цемент тоши мустаҳкамлигини 40-50% камайишига олиб келади. Бу турдаги коррозияни огоҳлантириш учун клинкер таркибида уч калцийли силикатни 50% гача чегаралаш зарур. Бундан ташқари актив минерал қўшимчалар киритиш ва зич бетон тайёрлаш ҳам биринчи турдаги коррозияни секинлаштиради.
Коррозиянинг иккинчи тури. Бу турдаги коррозияни кимёвий коррозия деб аташ мумкин. Бир ҳолатда СаСО3 нинг эркин СО2 билан бирикиши натижасида калций бикарбонатнинг ҳосил бўлиши углекислотали коррозияни келтириб чиқаради:
СаСО3+(СО2)эркин2О=Са(НСО3)2
Саноат ва қишлоқ хўжалиги оқава сувлари, минерал ўғит эритмалари, олтингугурт газидан ҳосил бўладиган кислоталар, хлорид кислоталар ва уларнинг қолдиқлари цемент тошига таъсир этиб уни бузади:
Са(ОН)2+2НCл=CаCл2+2Ҳ2О;
Cа(ОҲ)22СО4=CаСО4.2О
Бунда осон эрийдиган СаСл2 тузи ва ҳажмий кенгаядиган СаСО4.2О ҳосил бўлади.
Магнезиал коррозия қуйидаги кўринишда бўлади:
Са(ОН)2+МгCл2=CаCл2+Мг(ОҲ)2;
Cа(ОҲ)2+МгСО4+2Ҳ2О=CаСО4.2О+Мг(ОҲ)2
Бу реакциялар натижасида осон эрийдиган тузлар ҳосил бўлади ва цемент тошида осонликча ювилиб кетади.
Минерал ўғитлар ичида цемент тоши учун хавфлиси аммиакли селитра ва аммоний сулфатдир. Аммиакли селитра асосини ташкил этувчи аммоний нитрати НҲ4НО3 гидролиз натижасида кислота ҳосил қилади ва Са(ОН)2 билан реакцияга киришади:
Са(ОН)2+2НҲ4НО3+2Ҳ2О=Cа(НО3)2.2О+2НО3.
Калцийли нитрат сувда яхши эрийди ва цемент тошидан осон ювилади.
Фосфорли ўғитлар ичида суперфосфат цемент тоши учун хавфли саналади, чунки у асосан фосфат монокалцитдан Са(Н2РО4)2 ва гипсдан иборатдир ва бундан ташқари эркин фосфор кислотаси ҳам бўлиши мумкин.
Органик кислоталар ҳам цемент тошини коррозияга учратади. Айниқса уксус, сут ва вино кислоталари, тўйинган ва тўйинмаган ёғли кислоталар (олеин, стеарин, палмитин ва ш.к.) цемент тошини шиддат билан емиради.
Бундан ташқари ёғли кислота қолдиқлари бўлган зиғир, пахта ва балиқ мойлари ҳам цемент тошини коррозияга учратади. Нефт кислотаси ва олтингугурт қолдиқлари (керосин, бензин, мазут ва х.к.) ҳам цемент тоши учун хавфлидир.

Download 91.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling