Гегель ижтимоий фалсафасида тарақҚиёт концепцияси саитмуродов Жобиржон Боймурод ўғли


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 0.75 Mb.
bet3/22
Sana10.10.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1697203
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Гегель тараққиёт концепцияси 23 12 2022 Саитмуродов Ж Final

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Ушбу тадқиқот республика илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий- маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Г.В.Ф.Гегелнинг фалсафий таълимоти ва ундан ўрин олган жамият тараққиётига оид қарашлари туркум фан соҳалари доирасида ўрганилган. Масалан, Ғарб олимларидан Карл Розенкранз1, Куно Фишер2, В.Кауфман3, Терри Пинкард4, Роберт Пиппин5, А.В.Гулига6 лар Гегелнинг ҳаёти ва фалсафий мероси, Клаус Виевег7, Питер Хождсон8, Алан Паттен9, Кристоф Бинкелман10 лар томонидан Гегель фалсафий таълимотида жамият тараққиётини белгилаб берувчи мезон сифатида эркинлик тушунчаси илмий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, Метин Демир11, Бенямин Безжи12, Нежип Уяник13 каби тадқиқотчилар Гегель фалсафий тизимида инсон ва шахс, жамият ва давлат тушунчалари таҳлили билан шуғулланган.
МДҲ ҳудудида фаолият юритган олимлардан В.Г.Соловьёв1, И.А.Ильин2, С.С.Гогоцкий3, М.Ф.Овсянников4, Баркадзе5, Ойзерман6, В.С.Нерсесянц7, С.Н.Труфанов8, С.В.Хохлов9 А.Ю.Дудчик10, В.В.Сидорин11 лар томонидан Гегель фалсафий таълимоти кенг қамровли ўрганилди. Ўз навбатида ушбу илмий изланишлар мавзуга оид муоммони тадқиқ этишда назарий манба бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда И.Мўминов12 гегелчилик мактабига асос солди ва Гегель диалектикасини тадқиқ қилди. А.Жалолов13 эса «Гегель ва Шарқ халқларининг фалсафий тафаккури» мавзусида махсус тадқиқот олиб борди. Мустақиллик йилларида Ф.Муҳитдинов14 томонидан мутафаккирнинг ҳуқуқга оид қарашлари ҳар жиҳатдан изчил таҳлил қилинган бўлса, Б.Тўйчиев15, Ф.Мусаев16 каби олимлар Гегелнинг ҳуқуқга оид қарашларини фалсафий жиҳатдан ўрганишган. Ушбу олимлардан ташқари Ж.Туленов17, С.Йўлдошев18, М.Аҳмедова19, Қ.Назаров20, Р.Каримов21, Г.Рузматова, А.Утамуродов22, Г.Қобулниёзова ва бошқалар томонидан олиб борилган тадқиқотлар, Гегель илмий меросининг маънавий-маърифий жиҳатларини очиб беришда муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридаги изланишлар таҳлилидан кўришимиз мумкинки, биз томонимиздан тадқиқ қилинган мавзу бўйича фалсафа тарихидан махсус изланишлар олиб борилмаган. Шунинг учун ҳам, мазкур изланишда Гегелнинг жамият ва давлат тараққиётига оид ижтимоий-фалсафий қарашлари махсус тадқиқотимизнинг объекти сифатида ўрганилди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling