Гек тест 2019 Клиник фармакология


Download 404.13 Kb.
bet4/48
Sana16.06.2023
Hajmi404.13 Kb.
#1513229
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
GEK TEST1

Урология
БИР ЖАВОБЛИ ТЕСТЛАР
# "Сийдик йўллари инфекциясининг" замонавий таснифини кўрсатинг.
+ бирламчи инфекция, тугатилмаган бактериурия, бактериал персистенция ва реинфекция.
- яширин бактериурия, кўп миқдордаги бактериурия.
- смптоматик ва носимптоматик инфекция.
- обструктив ва нообструктив, бирламчи ва иккиламчи инфекция.
- юқорида кўрсатилган барча вариантлар.

# Бирламчи "сийдик йўллари инфекциясининг" энг кўп учрайдиган этиологик омилини кўрсатинг.


- proteus mirabilis
+ escherichia coli*
- pseudamonaes aerugiosae
- streptococcus faecalis
- staphylococcus aurens

# Кўпинча қайси йўл билан сийдик йўлларига инфекция келиб тушади?


+ уриноген (юқорига йўналган) йўл билан.
- гематоген йўл билан (пастка йўналган).
- лимфоген йўл билан.
- инфекциянинг атрофдаги аъзолардан (йирингли ўчоқлардан) тўғридан-тўғри ўтиш йўли билан.
- сийдик йўлларига инфекциянинг тарқалишида юқорида кўрсатилган йўлларнинг аҳамияти бир хил.

# Пиелонефритнинг ривожланишида асосий аҳамиятга эга бўлган (бактериуриядан ташқари) патогенетик омилларни кўрсатинг.


- обструктив уропатия.
- сийдик найи уродинамикасининг бузилиши (шу қаторда сийдик рефлюкси ҳам).
- буйрак гемодинамикасининг бузилиши.
- буйракларнинг бирламчи касалликлари.
+ юқорида кўрсатилган барча омиллар.

# Ўткир пиелонефритнинг умумий симптомларини кўрсатинг.


- бел сохасида оғриқ ва бел мушакларининг химоявий таранглашиши.
- дизурия, сийишнинг тезлашиши ва сийдикнинг оғриқ билан чиқиши.
- бактериурия, пиурия.
+ қалтираш, тана хароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик.
- юқорида кўрсатилган барча симптомлар.

# Қуйида ўткир пиелонефритнинг махаллий симптомлари кўрсатилган: нотўғрисини таъкидланг.


+ қалтираш, тана хароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик.
- бел сохасида оғриқ.
- мушакларнинг ҳимоявий таранглашиши.
- маҳаллий хароратнинг кўтарилиши.
- пайпаслаганда оғриқнинг кучайиши.

# Ўткир пиелонефритни аниқлашда қандай лаборатор ташхиси усуллари қўлланилади?


- қон анализи (лейкоформулани санаш ва эритроцитлар чўкиш тезлигини аниқлаш билан биргаликда).
- сийдик чўкмасини микроскопия қилиш (лейкоцитлар сонини аниқлаш билан биргаликда).
- сийдикнинг РН мухитини аниқлаш.
- сийдикни бактериологик текшириш.
+ юқорида кўрсатилган барча лаборатор текшириш усуллари қўлланилади.

# Қон анализидаги кўрсатилган ўзгаришларнинг қайси бири ўткир пиелонефритга хос?


- лейкоцитоз.
- ёш (етилмаган шаклдаги) нейтрофилларнинг пайдо бўлиши.
- эритроцитлар чўкиш тезлигининг ошиши.
- лимфопения.
+ қонда специфик ўзгаришлар бўлмайди.

# Ўткир пиелонефритни даволашда антибактериал терапия тактикаси нималар асосида белгиланади?


- пиуриянинг ифодаланиш даражаси асосида.
- бактериуриянинг ифодаланиш даражаси асосида.
- бактериологик экиш жараёнида аниқланган микрофлоранинг характери асосида.
+ бактерияларнинг антибиотикларга сезувчанлиги асосида.
- буйракларда яллиғланиш жараёнининг кечишига қараб.

# Буйрак ва сийдик найида тош бўлганда гематурия келиб чиқишининг механизми қандай?


- сийдик йўллари шиллик қаватига тошнинг механик таъсиридан.
+ жом ички босимининг бирданига кўтарилишидан форникал туридаги веналарнинг ёрилишидан.
- бел мушакларининг таранглашишидан.
- сийдик йўллари шиллик қаватига микробларнинг токсик таъсиридан.
- қоннинг ивиш системаларининг бузилишидан.

# Сийдик тош касаллигининг энг кўп учрайдиган умумий сиптомларини таъкидланг.


+ бел сохасида оғриқ.
- сийдикни тутиб тура олмаслик.
- гиперстенурия.
- пиурия.
- гематуpия.

# Сийдик тош касаллигини аниқлашда ишлатиладиган энг оптимал ташхисловчи усулни таъкидланг.


- сийдик чўкмасини микроскопияси.
- радиоизотоп текширув.
- сийдик аъзоларини обзоp pентгенографияси.
- буйрак ангиографияси.
+ буйракларни ультратовуш текшируви.

# Рецидив тошлар профилактикасини ишлаб чиқишда қандай текширувлар натижалари асос бўлиб хизмат қилади?


- умумий қон ва сийдик тахлили.
- сийдикда мочевина ва креатинин экскpециясини аниқлаш.
- минерал алмашиниви ҳолатини текшириш.
- суткалик диурезни ва сийдикнинг сутка давомидаги ўртача рН аниқлаш.
+ олинган сийдик тошининг минерал таркибини текшириш.
# Сийдик тош касаллигининг энг ишончли симптомини таъкидланг.
- қийналиб сийиш.
+ калькурия (сийдик билан тошнинг чиқиши).
- бел сохасида оғриқ.
- сийиш жараенида сийдикнинг бўлиниб чиқиши.
- гематурия.

# Замонавий таснифга биноан уретритнинг қуйидаги турлари фарқ қилинади:


- бирламчи ва иккиламчи.
- специфик ва носпецифик.
- гонококкли, гонококксиз, трихомонадали.
+ бактериал (ўткир ва сурункали), абактериал.
- юқорида келтирилган барча турлари.

# Келтирилган симптомлардан қайси бири ўткир уретрит борлигини тасдиқлайди?


- сийиш бошланишида уретра бўйлаб оғриқ ва ачишиш.
- сийишнинг тезлашиши.
- уретрани пайпаслаганда унинг қалинлашиши ва оғриқли бўлиши.
- уретрадан ажралманинг оқиши ёки сийдикнинг бошланғич қисмининг лойқаланиши.
+ юқорида келтирилган барча симптомлар.

# Ўткир бактериал уретритни ташхислашда қандай асбоб текширувлари ўтказилади?


- қуруқ уретроскопия.
- ирригацион уретроскопия.
- уретрал ички босимни аниқлаш.
- юқорига йўналувчи уретрография.
+ трансуретрал текширувлар ўтказиш мумкин эмас.

# Қуйидаги симптомлардан қайси бири ўткир цистит ташхисини тасдиқлайди?


- тўхтовсиз шошилинч сийиш.
- никтурия.
- сийиш жараёнидаги ачишиш.
- бел ва қов сохасидаги оғриқ.
+ юқорида кўрсатилган барча симптомлар.

# Ўткир циститда сийдикда бўладиган ўзига хос ўзгаришларни таъкидланг.


- сийдик РН мухитининг кўтарилиши.
+ бактериурия ва лейкоцитурия.
- экиш мухитида микробларнинг ўсмаслиги.
- макро- ёки микрогематурия.
- юқорида кўрсатилган барча ўзгаришлар.

# Кўрсатилган текширишларнинг қайси бири ўткир цистит ташхисида аҳамиятга эга эмас?


- сийдик чўкмасининг микроскопияси.
- сийдикнинг РН даражасини аниқлаш.
- сийдикни бактериологик экиш.
+ цистоскопия.
- буйракларни, сийдик найларини ва қовуқни ультратовушда сканнерлаш.

# Ўткир циститни ташхислашда умумий амалиёт шифокори кўрсатилган текширувлардан қайси бирини ўтказиши керак?


- обзор урография.
- экскретор урография, пастга йўналган цистография билан.
+ буйракларни, сийдик найларини ва қовуқни ультратовушда сканнерлаш.
- ретроград цистография.
- цистоскопия.

# Қуйидаги кўрсатилган симтомларнинг қайси бири ўткир бактериал простатит ташхисини тасдиқлайди:


- тана хароратининг 39-40 градусгача кўтарилиши.
- сийдик чиқаришнинг тезлашиши ва оғриқ бўлиши.
-умғаза ва оралиқ сохасидаги оғриқ.
- миалгия ва атралгия.
+ қўрсатилган барча симптомлар.

# Ўткир эпидидимитни келтирилган сиптомлардан қайси бири тасдиқлайди?


- ёрғоқ сохасидаги оғриқнинг уруғ тизимчаси бўйлаб тарқалиши.
- уруғдон ортиғининг катталашиши.
- тана хароратининг 39-40 градусгача кўтарилиши.
- уретрадан оқма келиши ёки сийдикнинг лойқаланиши.
+юқорида келтирилган барча симптомлар.

# Варикоцелега жуда хос бўлган клиник белгиларини таъкидланг:


- оралиқда оғриқ, жинсий бузилиш.
- оғриқли, қийналиб сийиш.
- чов сохасида оғриқнинг чап оёққга узатилиши.
+ ёрғоқнинг чап томонидаги оғирлик сезгисининг жисмоний иш вақтида кучайиши.
- фертилность (бола туғдириш қобилияти)нинг бузулиши.

# Пастда саналган симптомлардан қайси бири "обструктив (тўсиқ)" симптом турига киради?


- ажраладиган сийдикнинг кам бўлиши.
- сийдикни ушлаб тура олмаслик.
+ сийдик оқимининг пасайиши.
- тез-тез сийиш.
- тунда сийиш.

# Саналган симптомлардан қайси бири "таъсирланиш (ирритатив)" симптом турига киради?


- сийдик оқимининг пасайиши.
- қовуқнинг охиригача бўшамаганлиги сезгиси.
+ императивлик (бирданига сийишга қистаб қолиш).
- сийишни бошлаш учун кучаниш.
- юқорида келтирилган барча симптомлар.

КЎП ЖАВОБЛИ ТЕСТЛАР


# Буйрак санчиғида учрайдиган кўнгил айниши, қусиш ва қорин дам (қабзият) бўлиши механизмини қандай изохлаш мумкин:
- пиело-фоpникал рефлюкслари ва азотемиянинг ривожланиши сабабли
- қон зардобида мочевина ва креатинин миқдорининг кўтарилиши сабабли
+ қуёшсимон нерв чигалининг таъсирланиши сабабли
+ қорин нерв чигалининг таъсирланиши сабабли
# Сурункали сийдик тутилишининг ривожланиши жараёнида энг кўп кузатиладиган функционал бузилишларни таъкидланг:
- қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги сийдикнинг қайта сўрилишига ва уремиянинг ривожланишига олиб келади
- қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги қовуқ дивертикулларининг хосил бўлишига олиб келади
+ қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги икки тарафлама уретерогидронефроз ва сурункали буйрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келади
+ қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги қовуқ деворининг чўзилишига ва детрузор тонусининг йўқолишига олиб келади

# Сийдикнинг ноихтиёрий чиқишининг экстpауpетpал (сохта) турларининг сабабларини кўрсатинг:


+ қовуқнинг анатомик бутунлигининг бузилиши
+ сийдик найи оғизчасининг эктопияси
- уретра сфинктер аппаратининг етишмовчилиги
- қовуқ сезувчанлигининг бузилиши

# Урологик беморларда полиуриянинг ривожланиш механизмини кўрсатинг:


+ буйракдаги сийдик йиғувчи каналчалар реабсорбциясининг пасайиши
+ буйракларнинг концентрациялаш кобилиятининг пасайиши
- буйраклар калаваларидаги фильтрациянинг кўпайиши
- буйракдаги сийдик йиғувчи каналчалар реабсорбциясининг кўпайиши

# Протеинуриянинг энг кўп учрайдиган умумий сабабларини кўрсатинг :


+ сийдик таркибида йиринг ва қоннинг борлиги
+ буйрак калаваси мембраналарининг шикастланиши
- сийдик таркибида ксантин ва цистиннинг борлиги
- буйракдаги сийдик йиғувчи каналчалар эпителийларининг шикастланиши

# Сийдикнинг солиштирма оғирлигини белгиловчи омилларни аниқланг:


+ буйрак калавасида фильтрланувчи суюқликнинг миқдори
+ сийдик таркибидаги эриган моддаларнинг умумий молекуляр массаси
-қон зардобидаги мочевинанинг кўп миқдорда бўлиши
- қалконсимон без фаолиятининг бузилиши

# Сийдик таркибидаги ўзгаришларнинг қайси бири пиурияга хос:


- эритроцитлар миқдорининг кўплиги
- гиалин цилиндрлар бўлиши
+ лейкоцитлар миқдорининг кўплиги
+ йиринг бўлиши

# Беморда кузатилаётган макрогематурияда врачнинг дастлабки хатти-харакатлари нималардан иборат:


- гемостатик дорилар буюриш
- қон қуйиш
+ буйраклар ва сийдик йўлларини ультратовуш ердамида текшириш
+ буйраклар ва сийдик йўлларини рентгенологик текшириш

# буйрак атрофидаги ёғ клетчаткада яллиғланиш жараёнида беморнинг ўзига хос бўлган мажбурий холатини таъкидланг:


- орқада, оёқларини узатган холатда
- тўшакда безовталанган холатда
+ касал томонга ўгирилган оёқларини корнига яқинлаштирган холатда
+ кам харакатли умуртқа поғонасининг зарарланган томонга сколиози

# "Буйрак санчиғида" беморнинг ўзига хос бўлган холатини таъкидланг:


- кучли оғриқ туфайли тўшакга ёпишиб олиб “инқиллайди”, безовталанмаган
- ўзига хос холат йўқ
+ безовталанган холатда
+ ўзига кулай вазият топа олмай холатини доимо ўзгартиради

# Бел сохасини кўздан кечириш қуйидагиларни аниқлашга имкон беради:


- гидронефроз борлигини
- фойдали маълумотни аниқламайди
+ ассимметрияни бел сохасида шиш борлигини
+ тери рангининг ўзгарганлинини (қизариш, шикастланиш борлигини)

# Эркакларда ташқи жинсий аъзоларни куздан кечириш қуйидагиларни аниқлашга имкон беради:


- гинекомастия борлигини
- буйрак ўлчамларининг катталашиши билан боғлиқ касалликларни
+ жинсий аъзолар ривожланиши аномалияларини
+ жинсий аъзоларнинг орттирилган ўзгаришларини

# Буйрак ва буйрак атрофи ёғ тўқималари касалликларида оғриқнинг қаерда жойлашишини кўрсатинг:


- эпигастрал сохада
- киндик атрофида, оғриқ қовурға остига узатилиши мумкин
- қов усти сохасида, бу оғриқлар ташқи жинсий аъзоларга узатилиши мумкин
+ бел сохасида
+ қовурға-умуртқа бурчагида
+ бел сохасида ва қовурға-умуртқа бурчагида

# "Буйрак санчиғини" чақирувчи сабаблар нималар:


- буйрак косачаларидаги тош туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши
- қовуқдан ўсма туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши
- буйрак калаваси фильтрациясининг ўткир бузилиши
+ буйрак жомидан тош туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши
+ қон лахталари туфайли сийдик найида сийдик оқимининг бирдан бузилиши
+ сийдик найининг букланиши туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши

# Кўрсатилган "буйрак санчиғига" тааллуқли маълумотлардан қайсилари тўғри:


- беморнинг холати характерли, яъни тиззаларини қоринга яқинлаштирган холатда ва уни ёзганда кучли оғриқ кузатилади
- буйрак санчиғининг тугаши юқори сийдик йўллари окклюзиясининг йўқолиши демакдир
- буйрак санчиғи - симптомокомплекс бўлиб, у кўпинча ренал гипертензияда кузатилади
+ буйрак санчиғи асосида юқори сийдик йўлларидан сийдик оқимининг ўткир бузилиши ётади
+ буйрак санчиғи вақтида беморнинг безовталаниши жуда хам ўзига хос
+ буйрак санчиғи, одатда, кўнгил айниши, қусиш ва метеоризм холатлари билан намоён бўлади

# Буйрак санчиғини кўрсатилган касаллик ва синдpомларининг қайси бирлари билан қиёсий ташхислаш керак:


- ўткир паранефрит
- крупозли пневмония
- вирусли гепатит
+ бачадондан ташқаридаги хомиладорлик
+ ўткир аппендицит
+ ўткир холецистит

# Қовуқдаги қолдиқ сийдикни аниқлаш услубини кўрсатинг:


- лаборатор
- визуал
- қовуқни ков усти сохаси орқали пункция қилиш
+ ультратовушли сканнерлаш
+ қовуқни пайпаслаш ва перкуссия қилиш
+ қовуқни катетеpлаш

# Буйрак санчиғини тўхтатишнинг умумий амалиёт шифокори учун қулай бўлган усулларини кўрсатинг:


- новокаинли паранефрал блокадаси
- сийдик найини катетерлаш
- қовуқни катетерлаш
+ иссиқ ванна буюриш
+ оғриқ қолдирувчи дорилар буюриш
+ спазмолитик дорилар буюриш

# Сийдикнинг ўткир тутилишини чақирувчи энг кўп учрайдиган сабабларни кўрсатинг:


- қовуқ дивертикуллари
- тош сабабли сийдик найи обструкцияси
- уруғдоннинг буралиб қолиши
+ инфравезикал обструкция
+ детpузоp етишмовчилиги
+ ўткир простатит

# Беморда якунловчи (терминал) гематурия кузатилаетган бўлса патологик жараён қаерда жойлашган бўлиши мумкин:


- буйрак жоми ва сийдик найларида
- буйрак паренхимаси ва буйрак атрофи ёғ тўқимасида
- қовуқ танаси ёки гумбасида
+ қовуқ бўйинчасида
+ простата безида
+ уруғ думбоқчасида

# Кўрсатилган қўзғатувчилардан қайси бирининг сийдик таркибида борлиги бактериурияни хаpактеpлайди:


- вируслар
- микоплазмалар
- лямблиялар
+ ичак таёқчаси
+ кўк йиринг таёқчаси
+ энтерококклар

# Сийдикнинг миқдорий ўзгаришига хос бўлган симптомларни кўрсатинг:


- гематурия
- никтурия
- поллакиурия
+ полиуpия
+ олигурия
+ ануpия

# Сийдик оқиб чиқишининг бузилишига (дизурия) хос бўлган симптомларни кўрсатинг:


- гиперстенурия
- хилурия
- полиурия
+ ишурия
+ поллакиуpия
+ странгурия

# Сийдик сифатининг ўзгаришига хос бўлган симптомларни кўрсатинг:


- никтурия, энурез
- ануpия, олигурия
- поллакиурия, ишурия
+ протеинурия, гипостенурия
+ гематурия, миоглобинурия
+ пиуpия, бактериурия



Download 404.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling