Гематология ва ҳарбий дала терапияси. Лаборатория иши


Download 0.62 Mb.
bet1/20
Sana04.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1159996
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20



Ўзбекистон республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Рўйхатга олинди

№________________


201_ йил “___” ____






Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланган



Гематология ва ҳарбий дала терапияси. Лаборатория иши
фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 500000 – Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
Таълим соҳаси: 510000 – Соғлиқни сақлаш
Таълим йўналиши: 5510100 – Даволаш иши
5111000 – Касбий таълим (5510100-Даволаш иши)
Тошкент – 201_
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201_ йил «____»даги «_____»-сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.


Тузувчилар:


БАБАДЖАНОВА Ш.А. – ТТА ИКП, Гематология ва харбий дала
терапияси, касб касалликлари профессори.
ШАМСУТДИНОВА М.И. – ТТА ИКП, Гематология ва харбий дала
терапияси, касб касалликлари кафедраси
доценти.
Тақризчилар :


Сулейманова Г.Н.- Гематология ва клиник трансфузиология ИТИ
профессори


Зокирходжаев Ш.Я. – Заф. Кафедрой ПВБ, гематологии, ВПТ,
проф. заболеваний профессор

Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (201_ йил ________даги «_____» «____»-сонли баённома)


Кириш
Гематология - қон ва қон яратувчи аъзолар, уларнинг норма ва патологиядаги тузилиши ва фаолияти ҳақидаги фандир. Гематология фани кенг тарқалган қон тизими касалликларининг этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, даволаш тамойиллари, бирламчи ва иккиламчи профилактика чоралари хакида батафсил маълумот беради. Клиник гематологиянинг амалий аҳамияти қон касалликларининг умумий касалликлар ичида эгаллаган ўрни ва кўпгина бошқа касалликларда (терапевтик, хирургик, инфекцион ва б.) кон таҳлилининг диагностик ва прогностик аҳамияти билан белгиланади. Жадал равишда диспансер ва поликлиникаларда беморларни зарур текширишлардан ўтиши ва рационал даволаш тактикаси қайта ишлаб чиқилмоқда.
Гематологиянинг асосий бўлимларидан бири клиник трансфузиология бўлиб, қон ва қон компонентлари, қон ўрнини босувчи суюқликлар классификацияси, қон препаратлари ва компонентлари характеристикасини ўрганиб, уларни парентерал юборганда даволаш эффективлиги ва организм ҳар хил аъзоларига таъсир механизмини кўриб чиқади.
Гематология курси мобайнида талабалар гематологик беморларнинг анамнезини йиғиш, касалликни асосий клиник-гематологик белгиларини аниқлаш, гематологик беморларнинг лаборатор-инструментал текширув натижаларини интепритация қилиш, қон тизими каслликларида дастлабки ва клиник ташхисни асослаш хамда ифода этишни ўрганадилар.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling