Геморрагик иситмалар бажарди: Хасан у́гли Мухаммад


Download 0.99 Mb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1237939
1   2   3   4   5
Bog'liq
Хасан у́гли Мухаммад ТМИ

Бу даврга хос белгилардан бири қон кетиши бўлиб, айниқса тери геморрагиялари, бурун ва милкларнинг қонаши, геморрагик конъюнктивитларни булишидир. Бундан ташқари ички аъзолардан қон кетиши, қон қусиш, нажаснинг қора рангда келиши, гематурия ва метроррагиялар хос.

Беморларда кўпинча кардиоваскуляр синдром, томирлар тонусининг ўткир бузилиши, шок ва коллапс юзага келиши мумкин.

Геморрагик иситма бўлиши мумкин:

  • Спорадик ёки
  • Эпидемик характерда
  • Кўпинча қуйидаги клиник турларда кечиши мумкин:

  • Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситма
  • Қрим геморрагик иситмаси
  • Омск геморрагик иситмаси

БУЙРАК СИНДРОМИ БИЛАН КЕЧУВЧИ ГЕМОРРАГИК ИСИТМА

Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситма – ўткир юқумли вирус қўзғатувчи касаллик бўлиб, зооноз, майда қон томирларнинг (артерия, вена) тизимли зарарланиши, геморрагик диатез, гемодинамика бузилиш ва ўткир буйрак етишмовчилиги белгиларининг ривожланиши хос.

Этиологияси

Қўзғатувчиси - арбовируслар (ханта-вирус) – Hantaan, Puumula, Dobrava.

Hantaan вируси оғир кечувчи касалликка сабаб бўлади. Puumula вируси билан зарарланганда эса касалликнинг “эпидемик нефропатия” деб номланувчи енгилроқ кечуви кузатилади.

Эпидемиологияси

Ханта-вирусовнинг резервуарлари ва юқиш манбалари:

  • Турли хилдаги кемирувчилар (дала ва ўрмон сичқонлари, каламушлар). Улар орқали инфекция горизонтал ва вертикал юқади.

Юқиш йўллари:

  • Ҳаво-томчи
  • Алиментар
  • Мулокат
  • Бунда ҳаво-томчи йўли орқали юқиш асосий ҳисобланади.

Патогенези


Вирус томирлар эндотелийсига кириб
уларни зарарлайди
Томирлар ўтказувчанлигини оширувчи ва қон плазмасининг
қон оқимидан ташқарига чиқишига сабаб бўлувчи
биологик фаол моддалар ажралиши
АБ пасаяди, гиповолемик шок ривожланади

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling