Геодезия, картография ва кадастр йўналиши
АМАЛИЙ ИШ ТОПШИРИҚЛАРИ ЖАВОБЛАРИ
Download 1,76 Mb.
|
1-амалий иш жавоблари
АМАЛИЙ ИШ ТОПШИРИҚЛАРИ ЖАВОБЛАРИИжтимоий-иқтисодий картография фанидан амалий машғулот топшириқларини бажариш учун вариант сифатида умумтаълим мактабларининг 8-синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўқув атласидан “Аҳоли ва меҳнат ресурслари” харитаси, “Озиқ- овқат саноати” харитаси, “Қишлоқ хўжалиги” харитаси, “Ирригация ва мелиорация” харитаси, “Умумтаълим муассасалари” харитаси, “Ахборот ресурслари ва ахборот кутубхоналари марказлари” харитаси берилган (1-жадвал). 1-жадвал.
Ўзбекистон Аҳоли харитаси мазмунига кўра мавзули харита бўлиб, ҳилига кўра аҳоли ва меҳнат ресурслари хариталари синфига киради. Харита махсус мазмунини вилоятлар кесимидаги аҳоли зичлиги, аҳоли пунктларининг аҳоли сонига кўра классификацияси, вилоятлар кесимидаги қишлоқ ва шаҳар аҳолиси сони ташкил этади. Аҳоли зичлигини харитада тасвирлашда картограммалар усулидан фойдаланилган. Таъриф. Картограммалар усули алоҳида картографик тасвирлаш усули сифатида, харитада воқеа, ходиса ва жараённи нисбий миқдори интен- сивлигини маълум ҳудудий бирликлар кесимида, географик районлаштириш билан боғланмаган ҳолда график шаклда тасвирлайди. Бу усулнинг асосий афзаллиги осон ўқилади ва бошқа тасвирлаш усуллари билан биргаликда қўллаш қийинчилик туғдирмайди. Асосий камчилиги эса ҳодиса тарқалишининг географик жиҳатларини ифодалай олмайди. Тасвирлаш воситаси сифатида рангдан фойдаланилган. Ранг очдан тўққа ўзгариб боргани сари ҳодисанинг миқдор кўрсаткичи ортиб боради. Харита нисбий поғонали шкала билан жиҳозланган. Аҳоли пунктларининг жойлашиши ўрни ва аҳоли сонига кўра классификацияси белгилар усулида, геомутрик белгилар воситасида тасвирланган. Белгиларнинг жойлашган ўрни ҳодисанинг фазовий ўрни билан мос келади. Белгининг ўлчами ҳодиса миқдор қиймати ортиши билан катталашиб боради. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони нисбати харитада картодиаграммалар усулида тасвирланган. Ранглар ҳодисанинг сифат кўрсаткичини, диаграммалар ўлчами ҳодисанинг қиймат кўрсаткичи ўзгаришини ифодалайди (1-расм). Download 1,76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling