Геодезия, картография ва кадастр йўналиши


-расм. Ўзбекистон аҳоли харитасида предмет, воқеа, ходиса ва жараёнларнинг тасвирланиши. Таъриф


Download 1.76 Mb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1500982
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-амалий иш жавоблари

2-расм. Ўзбекистон аҳоли харитасида предмет, воқеа, ходиса ва жараёнларнинг тасвирланиши.

Таъриф. Белгилар усули - алоҳида картографик тасвирлаш усули сифатида фазовий кўлами ҳарита масштабида ифодаланмайдиган, конкрет пунктларда жойлашган объект, предмет, воқеа ва ҳодисаларнинг жойлашган ўрнини, миқдор, сифат, қиймат тавсифлари ва динамикасини график шаклда ифодалайди. Белгилар усулининг асосий афзаллиги, тасвирлаш воситаларининг кам жой экаллаши, битта харитада катта ҳажм- даги объектлар ва тавсилотлврнинг ифодалай олишидир.

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати харитаси мазмунига кўра мавзули харита бўлиб, ҳилига кўра иқтисодий хариталари синфига киради. Харита махсус мазмунини вилоятлар кесимидаги ялпи махсулот ҳажми, саноат пункт- ларининг ялпи ички махсулот қийматига кўра классификацияси ва жойлашиш ўрни, вилоятлар кесимидаги саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этади. Вилоятлар кесимидаги ялпи махсулот ҳажми харитада тасвирлашда картограммалар усулидан фойдаланилган. Тасвирлаш усули воситаси сифатида рангдан фойдаланилган. Ранг очдан тўққа ўзгариб боргани сари ҳодисанинг миқдор кўрсаткичи ортиб боради. Харита нисбий поғонали шкала билан жиҳозланган. Саноат пунктларининг ялпи ички махсулот қийматига кўра классификацияси ва жойлашиш ўрни белгилар усулида, геометрик белгилар воситасида тасвирланган.
Белгиларнинг жойлашган ўрни ҳодисанинг фазовий ўрни билан мос келади. Белгининг ўлчами ҳодиса миқдор қиймати ортиши билан катталашиб боради. Вилоятлар кесимидаги саноат махсулотларини ишлаб чиқариш харитада картодиаграммалар усулида тасвирланган. Ранглар ҳодисанинг сифат кўрсаткичини, диаграммалар ўлчами ҳодисанинг қиймат кўрсаткичи ўзгаришини ифодалайди (2-расм).




3-расм. Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати харитасида предмет, воқеа, ходиса ва жараёнларнинг тасвирланиши.

Таъриф. Картодиаграммалар усули - Алоҳида картографик тасвирлаш усули сифатида, тасвирланаётган воқеа, ходиса ва жараённи ҳудудий бирликлир кесимидаги жам ланган, абсольют қийматини, таркиби ва динамикасинини диаграммалар ёрдамида график шаклда тавирлайди. Бу усулнинг асосий афзаллиги осон ўқилади ва бошқа тасвирлаш усуллари билан биргаликда қўллаш қийинчилик туғдирмайди. Асосий камчилиги эса ҳодиса тарқалишининг географик жиҳатларини ифодалай олмайди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги харитаси мазмунига кўра мавзули, хилига кўра эса иқтиодий харитадир. Харита махсус мазмунини барча қишлоқ хўжалиги ерларининг фойдаланувчи субъектлар бўйича тақсимланиши, умумий ер майдони таркиби, қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичи, ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисос- лашуви ва иқтисослашув районлари тўғрисидаги маълумотлар ташкил этади. Барча қишлоқ хўжалиги ерларининг фойдаланувчи субъектлар бўйича тақсимланиши, умумий ер майдони таркиби, қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичи харитада картодиаграммалар усулида тасвирланган.
Тасвирлаш воситаси сифатида геометрик белгилар ва ранглардан фойдаланилган. Ранглар воқеа, ҳодиса ва жараённинг сифат кўрсаткичини, ўлчами эса миқдор кўрсаткичини ифодалайди. Майдонларнинг қишлоқ хўжалигига иқтисослашуви харитада сифатли ранг усулида тасвирланган.

Таъриф. Сифатли ранг усули - алоҳида картографик тасвирлаш усули сифатида харитага олинаётган ҳудудни, тасвирланаётган объект, воқеа, ходиса ва жараённинг конкрет сифат тавсифи бўйича қисмларга ажратиш ва майдонли белгилар билан қоплаш орқали сифат фарқларини график шаклда ифодалайди

Тасвирлаш воситаси сифатида эса ранглардан фойдаланилган. Кенг тар- қалган районлар харитада ареаллар усулида тасвирланган.



Тасвирлаш воситаси сифатида кўргазмали белгилардан фойдаланилган. Белгилар фақатгина ходисанинг фазода тарқалиш майдонини ифодалайди (3-расм).


Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling