Вертикал электр зондлаш усули (ВЭЗ).
Тик электр азмойишлаш усули ёки вертикал электрозондлаш (ВЭЗ) усули кесимдаги тоғ жинсларининг солиштирма қаршиликларини тик йўналиши, яъни чуқурлик бўйича ўзгаришларини ўрганишга асосланган.
В ЭЗ ни ишлаган пайтда, таъминловчи ва электродлар орасидаги масофа кетма-кет ортиб боради. масофа ошганда ўрганилаётган чуқурлик ҳам ошади (38 –расм). Шунинг учун унинг номи ВЭЗ деб аталган. Ҳар хил ва масофалар билан нинг қиймати ўлчанса, чуқурлик бўйича геоэлектрик кесимни ўрганиш мумкин. ВЭЗ усули 300-500м чуқурликкача ётган кесимларни ўрганиш учун қўлланилади.
ВЭЗ маълумотларини қайта ишлаш (сифатли талқин қилиш).
ВЭЗ чизиқларини қайта ишлаш (миқдорий талқин қилиш).
Yuqoridagi savollarni javobini hamma biladi
Ўзгарувчан электр ток усуллари.
Ўзгарувчан электр ток усуллари паст ва юқори частотали усулларга бўлинади.
Паст частотали усулларда 0,01 гц дан 10000 гц гача (инфра паст, паст ва ўрта) частоталар ишлатилади.
Паст частотали электроразведкада майдонни қўзғатиш ва ўлчашни гальваник ёки индуктив усуллар билан ўтказиш мумкин.
Гальваник усулларда электродлар – ертуташчилардан ўзгарувчан токни ерга ўтказиб, ерда дастлабки майдонни қўзғатади, у эса ўтказувчан муҳитда иккиламчи, индукцион электромагнит майдонини қўзғатади
Магнитотеллурик усуллари.
Магнитотеллурик усуллари- теллурик деб аталган ернинг табиий барқарор эмас токни ўрганишга асосланган. Теллурик токларнинг (ТТ) ҳосил бўлиш сабаби қуёшнинг корпускуляр(зарядланган зарралар) нурланиш таъсиридаги ионосферанинг электрик ҳолатини ўзгаришига боғлиқ. Ер магнит майдонида ҳаракат қилувчи қуёш корпускуллари ионосферанинг юқори (h=220-280 км) ва пастки қатламларга (h=80-100 км) ўтиб ушбу қатламларда нотекис ионизацияни (ток уюрмалари) ҳосил қиладилар. Ионосферанинг электрик нотекислиги атмосферанинг юқори қатламларида ўзгарувчан электромагнит майдонларини ҳосил қилади ва ер пўстида индукция ҳисобига ўзгарувчан электромагнит майдонни қўзғатади. Бу магнитотеллутик майдони деб аталади
Do'stlaringiz bilan baham: |