Геокимё ва минералогия


Қўрғошин ёқлари марказлашган куб шаклида кристалланади. Қўрғошиннинг


Download 0.84 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1586316
1   2   3   4   5
Bog'liq
қўрғошин ва рух геокимёси

Қўрғошин ёқлари марказлашган куб шаклида кристалланади. Қўрғошиннинг

аллотропик шакл ўзгариши йўқ; 

Суюқланиш температураси- 327,4°С, 

Қайнаш температураси- 1725°С,

Солиштирма оғирлиги- 11,34 г/см3.

Қўрғошиннинг РЬО,РЬ20, РЬ02, РЬ 304 ва РЬ203 таркибли оксидлари маълум. Кислородсиз шароитда сув қўрғошинга таъсир этмайди.

Саноатда Қўрғошин РЬS ва қисман Қўрғошиннинг кислородли бирикмаларидан олинади. Хомаки қўрғошинда 92—98% РЬ бўлиб, қолган қисмини Сu, Аg (баъзан Аu), Pt Zn, Аs, Co, Fе ташкил қилади.

Амалий аҳамияти

Амалий аҳамияти

Қўрғошин жуда кўп миқдорда қўрғошинли аккумуляторлари учун сарфланади. Қўрғошин уран ва бошқа радиоактив нурларни ютиши сабабли қўрғошиндан радиоактив моддалар сақланадиган идишлар, рентген хоналари учун қурилмалар тайёрланади. Электр кабелларни коррозиядан ва механик таъсирдан ҳимоя қилиш учун қўрғошин билан қопланади. Қўрғошин асосида жуда кўп қотишмалар ҳосил қилинади. Қўрғошин оксид РЬО биллур ва оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади. Қўрғошиннинг барқарор изотопи 204РЬ ва радиоактив изотопи 207РЬ нишонли атомлар сифатида қўлланади. Қўрғошин ли дорилардан тери касалликларини даволашда фойдаланилади.

Ўсимликлар ўзи учун керакли Қўрғошинни тупроқдан, сувдан ва атмосфера ёғинларидан олади. Одам организмига 1 суткада овқат орқали 0,22 мг ча, сув орқали 0,1 мг ча, чанг орқали 0,08 мг Қўрғошин киради. Қўрғошин миқдори суткасига 0,2—2 мг дан ошмаслиги керак. Ортиқча Қўрғошин организмни заҳарлайди. Натижада жигар, юрак-томир системасиўпка ва б. органлар касалланади. Бундай беморларни даволашда махсус (комплексон ҳосил қилувчи) ва умуман соғайтирувчи дорилар (глюкоза, турли вита-минлар) ҳамда физиотерапия усуллари қўлланади. Қўрғошиндан хасталанишни бар-тараф қилишда профилактика катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда Қўрғошин ўрнига бошқа металл (мис, рух) ишлатиш, Қўрғошин ли оқ бўёқ ўрнига титанли оқ бўёқдан фойдаланиш, Қўрғошин ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш, иш жойларини шамоллатиш, ишчиларни шахсий ҳимоя қилиш, парҳез сақлаш, вақт-вақти билан тиббиёт кўригидан ўтказиб туриш катта аҳамиятга эга.


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling