Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2



ГЕОЛОГИК ХАРИТАЛАРНИ ЎҚИШ 
Ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
мўлжалдаги ва миқёсдаги кўплаб геологик хариталар мавжуд. Аммо 
уларнинг орасида муҳим ва кенг тарқалганлари бўлиб 1:200 000 - 1:25 
000 миқёсдаги тотўртламчи ётқизиқларнинг хроностратиграфик 
хариталари саналади. Бу хариталар оддий геологик хариталар деб 
юритилади. Уларнинг асосида ўқув геологик хариталари мажмуаси 
(атлас) тайёрланган. 
Геология таълим тизимида геологик хариталарни ўқиш 
малакаси – яъни геологик хариталарни таҳлил қилиш асосида 
хариталанган ҳудудда тарқалган ётқизиқлар, геологик таналарнинг 
ётиш шакллари ва ҳудуднинг муайян чуқурликкача тузилиши
ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари тўғрисида тушунча олиш, 
геологик ривожланиш тарихини тиклаш ва унда турли фойдали 
қазилмаларнинг бўлиши мумкинлиги тўғрисида башорат қилаолиш 
жуда муҳим ҳисобланади. Бунда асосий масала истиқболда 
ўтказиладиган ишлар бўйича далилланган тавсиялар тайёрлаш 
малакаси саналади.
Талабаларни бунга тайёрлаш учун курс иши дастурида геологик 
харитага тушунтириш хати ёзиш ишлари хизмат қилади. 
Ишнинг мақсади:
-геологик хариталарни ўқиш бўйича малака орттириш, улар 
асосида ҳосила хариталар ва схемалар (орогидрографик, тектоник 
ва б.), геологик кесмалар тузишни ўрганиш; 
- геологик амалиётни ўташга тайёргарлик ҳамда геологик 
ҳисобот тузиш ва график ҳужжатларни тайёрлашга ўргатиш; 
-топилиши мумкин бўлган фойдали қазилма конларини башорат 
қилишга ўргатиш. 
Геологик хариталарни ўқий олиш - бу уни таърифлаш ва таҳлил 
қилиш демакдир: 
-харитада тасвирланган топографик вазиятни таҳлил қилиш 
(орогидрографик таҳлил); 
-муайян 
стратиграфик 
мажмуаларни 
ташкил 
этувчи 
қатламларнинг кетма-кетлиги ва қатламланишини таҳлил қилиш 
(стратиграфик таҳлил); 



-районнинг тектоник тузилиш ва структура шаклларини 
устиворлик тартибида ўрганиш (структуравий ёки тектоник 
таҳлил); 
-Районнинг рельефи, геологик тузилиши ҳамда энг янги 
тектоник ҳаракатлар орасидаги боғлиқлик (геоморфологик таҳлил). 
Геологик харитада акс эттирилган барча материалларни 
ўрганиш ва уларнинг асосида геологик ривожланиш тарихини тиклаш 
ушбу ҳудудда топилиши мумкин бўлган фойдали қазилмалар 
тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. 
Геологик харитани ўқиш фақат структуравий геология ва 
геологик хариталаш курси бўйичагина эмас, балки бошқа фанлар - 
топография, умумий ва тарихий геология, литология, петрография ва 
бошқалар бўйича ҳам билимга эга бўлишни тақозо этади. 
Топшириқни бажариш учун дастлабки материал бўлиб муайян 
ҳудуднинг йирик ёки ўрта миқёсдаги (1:25 000 дан 1:200 000 гача) 
ўқув хариталари саналади. 
Топшириқ талабанинг аудиториядан ташқари тахминан 40 соат 
иш вақтига мўлжалланган. Таърифланаётган харитага геологик кесма, 
стратиграфик устун тузиш яна 10 соат вақтни олиш мумкин. Курс 
ишининг бажарилиши ўқитувчининг мунтазам назорати ва 
маслаҳатлари остида амалга оширилади. 
Тушунтириш хатини раймийлаштиришга қўйиладиган талаблар: 
Матн.
Тушунтириш хати белгиланган шаклда (1-расм) бажарилган 
титул варағидан бошланади 
Кейинчалик бетларнинг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда 
мундарижа берилади.
Тушунтириш хати қуйидаги боблардан: кириш, табиий 
географик шароитлари, стратиграфия, тектоника, геоморфология
геологик ривожланиш тарихи, гидрогеология, фойдали қазилмалари 
ва хулосадан иборат бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар ва график материаллар рўйхати 
келтирилади.
Матн варақнинг бир томонига ёзилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling