Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Иқлими бутун Ўрта Осиёники каби кескин континентал. Қишда 
совуқ бўлиб изғиринли шамоллар эсади. Январ ойида ҳарорат –20°С 
гача пасаяди. Қор қоплами қалинлиги 1,2-2,0 м гача боради. Баҳор 
ойлари кучли жала ёғади ва сел келади. Йиллик ёғингарчилик 
миқдори 700 мм ни ташкил этади. Кўкламдаги кучли намгарчилик 
оқибатида тез-тез кўчкилар содир бўлади. 
Июл-август ойлари йилнинг энг қуруқ пайтларидир ва бу даврда 
атмосфера ёғин-сочинлари деярли кузатилмайди. Ҳарорат +40°С гача 
кўтарилади. 
Ҳайвонот олами. Амалиёт ҳудудида турли-туман жонзотлар 
кўп учрайди. Йиртқич ҳайвонлардан бўри, тулки, қўнғир айиқ, ўтхўр 
ҳайвонлардан тоғларда кийик ва архарлар, тоғ ёнбағирларидаги 
чакалакзорларда тўнғизлар, жайралар, бўрсиқлар бор. 
Қушлардан майна, мусича, чумчуқ, лайлак, бургут, болтаютар, 
сассиқпопишак, зарғалдоқ, каклик, бедана, булбул ва бошқалар кенг 
тарқалган. Судралиб юрувчилардан заҳарли ва заҳарсиз илонлар: 
чипор илон, қолқонтумшуқ илон, буғма илон, сариқ илон ҳамда 
эчкемар, калтакесак, қурбақа ва тошбақа учрайди. Ҳашаротлар жуда 
хилма-хилдир. Уларнинг орасида капалаклар кўпчиликни ташкил 



этади. Шунингдек бешиктерватар, турли қўнғизлар, ўргимчаклар, 
бий, заҳарли ҳашаротлардан чаён ва қорақурт учрайди. Дарёларда 
балиқлардан маринка ва форел бор. 
Наботот олами дарахтлар, буталар ва тубан ўсимликлардан 
иборат. Дарахтлар асосан сой водийларида ўсади. Улар тол, терак 
каби манзарали ва олма, ўрик, тут, шафтоли, нок ва ёнғоқ сигари 
мевали дарахтлардан иборат. Дарахтзорларнинг асосий қисмини 
ёнғоқлар ташкил этади. Адирларда қизилча, бодом, писта, дўлана, 
наъматак, зирк сингари мевали ва мевасиз буталар ўсади. Арчазорлар 
кенг майдонларни қамраб олган. Ёввойи ўсимликлардан ялпиз, 
маймунжон, зубтурум, қора ва сариқ андиз, эрмон, қоқи, далачой, 
кучала, жағ-жағ, кийикўт, отқулоқ, сумбул, сувқалампир, дасторбош, 
равоч, кучала, мармарак, газакўт, коврак, ширач, заъфарон, лола, 
қизғалдоқ, саллагул ва бошқалар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг 
кўпчилиги доривор ҳисобланади. Ёввойи гуллар ва мевалар хилма-
хил. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling