Геология вa муҳaндислик геологияси
Download 0.9 Mb.
|
намуналар (2) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошланғич (дастлабки) намуналарни олиш.
- Жўякли намуналаш
- Чизиқ–нуқтали намунаш.
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДAГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ГЕОЛОГИЯ ВA МУҲAНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ ФAКУЛТЕТИ ГЕОЛОГИЯ КAФЕДРAСИ 3- БОСҚИЧ 303-ГУРУҲ ДAЛA МAТЕРИAЛЛAРИНИ ЙИҒИШ ВA ҚAЙТA ИШЛAШ ФAНИДAН МУСТAҚИЛ ИШ БAЖAРДИ: Анваров Алпомиш ҚAБУЛ ҚИЛДИ: Хусаинов Х. А Мавзу: намуналар олиш. Режа: 1. Намуналар турлари. 2 . Жўякли намуналар. 3.Чизиқли намуналар. Намуналарни олиш усули геологик (коннинг саноат типи, маъданларнинг бошланғич ва минерал таркиби, фойдали қазилма танасининг қалинлиги, шакли, ўлчови, ички тузилиши; танасининг ўлчови, фойдали минераллар нотекис тарқалишининг даражаси; маъданларнниг мустаҳкамлиги) ва умумий (намунанинг ишончлилиги ва вазифалари, иш ҳажми, ишни юргизишни шароит ва муддатларининг аниқлиги, намуна олишнинг ўтиш циклидаги иштироки) омиллар билан аниқланади Бошланғич (дастлабки) намуналарни олиш. Тоғ иншоотларидан намуна олишнинг етита усули мавжуд: штуфли, нуқтавий, сузиб олиш, жўякли (эгатли), шпурли, қириб олинадиган, ялпи. Намуналаш ишларида катта ишончлиликни ва юқори унумдорликни таъминловчи усул жуда ҳам мақсадга мувофиқ усул ҳисобланади Фойдали қазилмани сифатли ва миқдорий характеристикасини олиш мақсадида лойиҳада қуйидаги турдаги намуналаш ишлари кўзда тутилган: Жўякли — Канаваларни бороздали намуналаш — Шнекли бурғулаш қудуқларини шламли намуналаш — Кернсиз қудуқларни шламли намуналаш — Колонкали бурғулаш қудуқларини кернли намуналаш — Қудуқларни чизиқ – нуқтали намуналаш — Канавалар ўтишда чизиқ – нуқтали намуналаш — Лаборатория ўлчамларини олиш Жўякли намуналаш Ушбу намуналаш турига минераллашган зоналар кварц томирлари кварцланиш зоналари, гидротермал ўзгарган тоғ жинслари зоналарини очган канава интерваллари киради. Намуналаш пайтида тоғ жинслари минераллик таркиби, уларнинг рангини ўзгартирувчанлиги, структуравий ва бошқа аҳамиятларини ҳисобга олган холда бўлакли усул ёрдамида олиб борилади. Жўякнинг кесмаси 5х10см. Ҳар бир намунанинг узунлиги бқорида келтирилган белгиларга боғлиқ – 0,5м дан 1м 1,5м гача етади, ўртачаси 1м. Жўякли намуналар хажми таркибидан келиб чиқиб канавалар умумий узунлигининг 30 % ни ташкил қилади Чизиқ–нуқтали намунаш. Бу намуналаш турли геокимёвий профилларнинг канавалар ва колонкали қудуқлар кернларини ўз ичига олади. Намуналаш минераллашган зоналар ташқарисида уларнинг олтинлашганлигини аниқлаш мақсадида олиб борилади. Чизиқ–нуқтали намуналар пунктир жуяк усули билан белгиланган интервалларда олинади. Намуналар қўлда ва зубила ёрдамида тоғ жинсларини уриб тушириш 2 кг намуна шаклига келтирилади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling