Geologiya va muhandislik geologiyasi fakulteti


Download 57.18 Kb.
bet7/9
Sana17.06.2023
Hajmi57.18 Kb.
#1547999
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Karatyubin

3.3.Тектоникаси.
Регйоннинг узоқ давом этган геологик ривожланиш босқичлари давомида изчил алмашган турлича геодинамик вазиятларнинг хосиласи сифатида юзага келган турлича турдаги структуравий паргинизларнинг маконга мувофиқ келиши билан пайдо бўлган региональ структуларнинг фрагментлари тадқиқот майдонида намоён бўлган.
Майдоннинг структуравий плани тоинтуризив (токоллизион), коллизион ва орногенез босқичларидан иборат ўрта геодинамик этапларида ҳосил бўлган структуралар ва уларнинг трансформацияси натижасида шакллангандир. Тоентиризув структуралар турли томонга йўналган ер ёриқларидан иборатдир. Улар ичида еитакчи ролда эга бўлганлари шимолий-ғарбда йўналганларидир (Чақилколон-улус, Марказий, Зирабулоқ-Қоратепа). Ушбу структуранинг барчаси силжиш амплитудалари 0,2-1,0 кл бўлган гравитатцион зиналар шаклида қайд этилади. Зирабулоқ тоғларидан бошланиб Улус-Жом эгилмаси орқали Жомсой (Қоратепа тоғлари) водийсигача давом этиб ундан шарққа томон йўналган Зирабулоқ-Қоратепа ер ёриғи санаб ўтилган структуралар ичига энг яхши ифодаланганидир ва майдонда горизонтал градиент зонасини ҳосил қилиб намоён булади. Силжиш юзаси катта бурчак остида жанубий-ғарбга ётади.
Кенглик ва меридианал йўналишдаги тоинтрузив ер ёриқлари ҳудудда ампилитудаси 0,1-3,0 мгл бўлган алоҳида гравитацион зиналар кўринишида шакилланиб бутун тадқиқот майдонини кесиб ўтади ва ер ёриқларининг ортаганал пиризматик мажмуасини ҳосил қилади. Кенглик ва меридианал йўналишларда ривожланган ва 7-10км интервалда намоён бўлган Оқсой Аррабанд ер ёриқлари зонаси юқорида айтиб ўтилган мажмуа вакилларидир. Ушбу структуралар ўзаро кесишиб тадқиқот майдонининг булокли тузилишини ҳосил қилади.
Коллизион этабнинг геодинамик парагенезеси асосий элементлар сифатида ўрта-юқори карбоннинг олистостромларини ва коллизион устсурилма поясини ўз ичига олади. Олистостром қатлами молгузар свитасига мансуб бўлиб регионал шарьяжнинг фронтал қисми олдидаги эгилмада ҳосил бўлган. Олистостром қатлами пелит-алеврит-псамелитли цементловчи массадан (матрикс) ва эгилма устида осилиб турган шарьяжнинг аллохтон қисмларидан қулаб тушган бўлаклар (олистолит ва олстоплак)дан иборат. Тадқиқот майдонида кузатилувчи олистолит ва олстоплаклар мадмон свитасининг карбонатли ва ақбай свитасининг кремнийли жинсларидан иборат.
Қоратепа тоғлари ғарбий қисми ҳудудида коллизион устсурилмали пояс бир қанча устсурилма “танга”ча (чешуя)лари серияси кўринишида қайд этилади. Мазкур устсурилма чешуяларидан бири ҳудуднинг шимолий қисмида кузатилади ва кремний-карбонатли аллохтондан иборатдир. Устсурилманинг ўзи ҳам аллохтоннинг бир қисми (қалинлиги 1-2 м) ва ҳам афтохтоннинг метотеригин жинсларнинг (қалинлиги 3-5м) бурдаланиш билан ифодаланган тектоник зона шаклида намоён бўлган. Ер юзасида устсурилма қиялиги шимол, шимолий-шарққа томон бўлиб катта (70-750) бурчак қиялигига эга.
Геодинамик жараёнларнинг якунловчи қисми (аркогенез) тектоник фаолият омилларидан бири бўлган чўзувчи зўриқиш билан боғлиқ. Чўзувчи зўриқиш субмеридианал ва шимолий-шарқий йўналишга эга юқори ўтказувчан зоналарнинг (аввал ҳосил бўлганларнинг қисман янгиланиши) ҳосил бўлишини таъминлаган.
Кейинги (посинтрузив ва постскарн) тектоник бузилишлар шимолий-ғарбий ва меридианал йўналишга эга бўлиб асосан синклинални характерига эга. Ушбу структуралар ичида узулмалар, акс узилмалар ва узилмали силжималар бор. Уларнинг аксаряти кичик (0,2-10м) амплитудаларига эга. Айрим ҳоллардагина силжиш амплитудаси 25-30м га этади. Мазкур ер ёриқлари бурдаланиш, дарзланиш, кварцланиш зоналари орқали қайд этилади. Кўпгина ҳолларда бошқа йўналишлардаги ер ёриқларидан фарқли равишда тавсифланаётган ер ёриқларининг асосий чоки бўйлаб пиритлашган кварц-дала шпатли метасоматитлар томирлари, линзалари ёки уялари ҳосил бўлиши уларнинг аниқроқ қайд етилишини таъмин этади. Кам ҳоллардагина тектоник зоналарнинг кварц билан тўлдирилиши кузатилади.
Шимолий-шарқий йўналишдаги тектоник структуралар ҳосил бўлиш вақтига кўра интрузиядан кейиндир, Сарикул интрузияси контактлари зоналарининг мазкур ер ёриқлари бўйича силжиганлигини бунинг тасдиғидир. Тавсифланаётган ёриқлари силжиш характерига кўра узилма ва узулмали-силжима морфологик типларига мансубдир. Уларнинг силжиш амплитудалари кам ҳоллардагина 20-50 м дан ортади, жуда айрим ҳоллардагина 140-170 м ни ташкил этади.
Шимолий-ғарбий йўналишдаги ер ёриқларидан фарқли равишда шимолий-шарққа томон йўналган структуралар тоғ жинсларининг бурдаланиши, бурмаланиши ва брекчияланишининг қалин зоналарини ҳосил қилиб намоён бўлиши билан характерланади. Одатда ушбу ер ёриқлари етарли даражада мураккаб бўлиб, ёнлама тармоқларига эга яна шунингдек, қалинлиги 30м гача бўлган зоналарни ҳосил қилганича бир-бирига яқин ўзаро паралел дарзликлар сериясини ташкил этади.
Тадқиқот ҳудудидаги структуравий ҳолат уч этапдан иборат интеграл геоденамик жараёнлар натижасида вужудга келган. Структуравий паргенезислар чўзилган бурмалар, буйлама узилмаларнинг ички системаси ва кундаланг ер ёриқларининг ички сестемасини ўзичига олади.
Майдоннинг асосий бурмаланиш структуралари шимолий-ғарбий йўналишига эга ва бош бурма ўқлари 2900-3000 азимут бўйича юналгандир. Бурмалар кучли қисилган бўлиб кўп ҳолларда езоклинал шакилга кириб қолган. Бурмаларнинг шарнирлари шимолий-ғарбий йўналиши 100-300 бурчак остида рельеф остига шўнғийди. Ўқ текисликлари деярли вертикал холда бўлиб 750-850 қияликга эга.
Шимолий-ғарбий йўналишдаги узилмали структуралар (азимут йўналиши-325-3400) фрагментар характерда қайт этилади яни ер ёриқлари зонаси 5-6 паралел структуралардан иборат бўлиб ҳудуднинг марказий ва шарқий қисмларида кузатилади. Бундай системалардан таркиб топган тектоник структураларнинг чок зоналарининг кенглиги 3-4м ни ташкил этади. Зоналарнинг ички тузилиши метатераген жинсларнинг брекчияланиши, бъзан, хатто мелонитланиш даражасига ётиши, кўп ҳолларда корбонатли ёки кварцли модда билан цментлашиши кўринишидаги тектонизациянинг юқори даражаси билан характерланади. Ер ёриқларининг қиялиги жанубий-ғарбий румбда 60-700 бурчак остидадир. Структураларнинг генетик типи–узилмали-силжима бўлиб горизонтал (чап томонлама силжима) ва вертикал силжима амплитудалари дастлабки м.
Ҳудуддаги тоғ жинслари йўналишлари (йўналиш азимути-2850-2050) ҳамда уларнинг асосий бурмаланиш йўналишларига субмувофиқ бўлган шимолий-ғарбий йўналишлардаги ер ёриқлари кўплаб чўзиқ-узин холдаги ва чок зоналарининг қалинлиги 3,5-7м бўлган структуралардан иборат. Ушбу турдаги структураларнинг ички тузилишига бурдаланишнинг турлича даражалиги баьзан томир ва томирчаларнинг кварцланиши билан кечганлиги характерлидир. Ушбу йўналишдаги узулмали структураларнинг тармоқланиш зичлиги шимолий йўналиш бўйича ортиб боради. Ҳудуднинг марказий қисмида асосий йирик ва чўзилган структуралар бир-бирига яқин бўлган бир қанча дарзланиш зоналарига ажралиб кэтади. Ер ёриқлари ҳосил қилган блокларнинг бир-бирига нисбатан силжишлари характерли чап томонлама бўлиб горизантал силжиш амплитудаси 5-10м дан 20-30м гачадир, қиялик томонлари шимол-шимолий-ғарбга бўлиб 65-850 бурчак остидадир.
Шимолий-шарқлий (йўналиш аз. 30-450) ва шарқ-шимолий-шарқий (йўналиш аз. 55-700) йўналишдаги кўндаланг узулмалар ҳудуднинг структуравий планига ўзига хос қўшимчалар киритиб унинг каркас блокли тузилишини ҳосил қилади.
Кўндаланг йўналишдаги ер ёриқлари ичида энг кўп тарқлгани шарқ-шимолий-шарқ йўналишдаги структуралар гурухи бўлиб, уларнинг силжиш юзалари-шимолий-ғарб томонга 50-700 бурчак остида ётади. Зоналарнинг ички тузилиши чузиқ дарзланишлар билан, кам ҳолларда тоғ тоғжинсларининг бурдаланиши билан характерланади. Чок зоналарини қалинлиги 3-5м ни ташкил этади. Силжиш характери ўнг томонлама силжима бўлиб, горизантал силжиш амплитудаси 10-15м дан 25-30м гача шимолий-шарқий йўналишдаги ер ёриқлари сестимаси (йўналиш азимути 30-450) асосан ҳудуднинг маркази ва шарқий қисмларда тарқалган. Чок зоналари қалинлиги 1-2м гача. Узулиш буйича силжиш характери чап томонли силжиш амплитудаси даслабки м лардан 10-25 м ларгача силжиш йузаси жанубий-шарқ томонга 55-700 бурчак остидадир. Зонанинг ички тузилиши жадалроқ дарзланш, кам ҳолларда бурдаланиш элиментлари билан характерланади.
Буйлама (шимолий-ғарбий) ва кундаланг (шимолий-шарқий) ер ёриқларининг кесишиши кегнгина куламлардаги тектонтҳик тугунлар (ёки боғланмалар) нинг шакланишига олиб келади.


Download 57.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling