Geologiya va muhandislik geologiyasi fakulteti
-Боб. Районнинг геологик тузилиши
Download 57.18 Kb.
|
Karatyubin
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1.Стратиграфия. Пратеразой эратемаси-PR Сарикўл свитаси- PR 2 sr
3-Боб. Районнинг геологик тузилиши.
Тадқиқот районининг умумий геологик тузилишида палиозой ва меза-кайназойнинг чўкинди-метаморфик ҳосилалар ҳамда асосан палиозойда намоён бўлган тоғ жинслари комплексларидан иборат. Тектоник структуралар ҳам аксарият, герцин тектоно-магматик циклнинг ва, қисман альп тектогенези натижаларидир. Геологик тузилишининг тавсифи тадқиқот майдонида геологик қидирув ишларини олиб борган партияларнинг ишлаб чиқариш ҳисоботлари бўйича берилмоқда. 3.1.Стратиграфия. Пратеразой эратемаси-PR Сарикўл свитаси- PR2 sr Чуқур метаморфиклашган терриген тоғ жинсларини 1958-йили В.С.Корсаков томонидан ,,Сарикўл” свитаси номидан ажратилди ва шартли равишда кечки ордовикда (О3) ҳосил бўлган деб ҳисобланган. Свита ҳосилалари асосан Қоратепа тоғларининг шимолий ён бағрида. Сарикўл, Оқсой, Ингичга-боло, Эрикўл ва Каттасой деб аталувчи сойларнинг шакилланиши ҳавзаларида тарқалган. Свитанинг ёшини В.С.Корсаков1993-йили янада аниқлаштирди ва энди, ўрта пратерозойга (PR2 sr) тегишли деб таъкидлади. Свитанинг қуйи ва юқори чегаралари номаълум, атроф ёндош жинслар билан туташиши (контакти) тектоник характерига эга. Свита ётқизиқлари қора, тўқ кулранг кристаллашган кварц-биотитли, кварц-альбит-слюдали, альбит-андалузит-кварц- сльдаси, андалузит-альбит-кварц-слюдали, баъзан силсиматли сланслар ва парагнейсларнинг кварцитлар , кварцитлардан альбит-слюдали гранитли сланецлар қатламчалари билан алмашиниб турувчи ҳосилаларидан иборат. Тоғ жинсларининг структураси кўпроқ профиробластли, бластопорфирли, текстураси эса сланцсимон, йўл-йўлли. Слюдалар биотит, мусковит ва хлоритлардан иборат. Свитанинг мета терриген ётқизиқлари субкенглик йўналишига ва 45-900 жанубий қияликка моноклинал ётувчи структуравий холатга эга. Свита тоғ жинслари региональ метаморфизм жараёнига учраган. Менирал уюшмалар И. Л. Добреқов схемасига мувофиқ яшил сланцлар фациясининг биотит-хлоритли субфациясига (Вуб) мос келади. Бундан ташқари тавсифланаётган регионал метаморфизм субфацияга Қоратепа-Зирабулоқ гранатоид комплекслари ёриб чиқиши туфайли ҳосил бўлган кантакт метоморфизм устама ётади. Свита қатламларнинг қалинлиги Ингичка-Боло-Оқсой-Эрикул сойлари водийларида 900-1000 м атрофидадир. Бу ерда метотерриген ҳосилалар замоновий структурада Маргузар свитаси (С2-3 МР) террогин олистофгром ётқизиқларига Жанубдан-Шимолга томон сурилиб чиққан. Сарикўл свитасини Жануб томондан Қоратепа гранатоидлари ёриб чиқади. Свитанинг кристаллашган сланецлари кўп ҳолларда маргузар свитасининг олистостромли ётқизиқлари орасида тектоник пона шаклида ётади ва Маргузар свитасидан жадал метоморфлашган, хар хил метологик таркиби, тик моноклинал ётиши, олистостромли ҳосилаларнинг мавжуд эмаслиги ва яна бир қанча белгилари билан фарқ қилади. Download 57.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling