Geologiya va muhandislik geologiyasi fakulteti


-Боб. Табиий географик тавсиф


Download 57.18 Kb.
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi57.18 Kb.
#1547999
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Karatyubin

1-Боб. Табиий географик тавсиф
Зарафшон тоғ тизмасининг ғарбий ярмини ташкил этувчи Қоратепа, Зирабулоқ, Зиявуддин тоғлари Самарқанд тоғ-кон маъдандор районининг узвий бир қисмидир. Маъмурий жиҳатдан эса тадқиқот райони Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳудудига мансубдир. Район рельефи тоғли ҳудуд бўлса ҳам паст ва ўртача баландликдаги тоғлардан иборатлиги билан ажралиб туради. Ҳудуддаги мутлоқ баландликдаги нуқталари 700-1200м атрофидадир. Сув айирғич рельеф бирликларининг сойлар ўзанларидан баландлиги 50м дан 200м гачадир.
Район ҳудудининг 15-20% юзасигина экинзорлардан иборат. Қолган ҳудудда жуда сийрак жойлашган буталар учрайди. Баҳор ойларида тоғ ён бағирларини қоплаган ўсимликлар май ойидан бошлаб қовжираб қурий бошлайди, чунки ҳудудда ер усти ва ер ости сув тармоқлари ҳам суст ривожланган. Тоғ ёнбағирлари бўйлаб шаклланган сойлар асосан баҳор ойларида фаолият кўрсатади, йилнинг бошқа фаслларида қуруқ ўзанлардан иборат бўлиб қолади.
Ҳудуд иқлими бутун Марказий Осиё иқлими каби кескин контнентал характерда. Қишда совуқ бўлиб изғиринли шамоллар эсади. Айрим йиллари январ ойида ҳарорат 200 С ва ундан ҳам қуйи кўрсатгичга пасаяди. Қор қоплами унча қалин бўлмайди (0.5-1.0м атрофида). Баҳор ойлари сер ёмғир бўлади, баъзан кучли жала ёғиб қуруқ сойлар ўзанларини тўлдириб сел келади ва ҳудуд рельефининг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшади. Айрим йилларда кўкламда юз берувчи кучли намгарчилик оқибатида районнинг баьзи жойларида кўчки содир бўлиши мумкин.
Июнь-август ойлари йилнинг энг қуруқ пайтларидир. Бу даврда ёғин-сочинлар деярли кузатилмайди ва ҳарорат +400 С гача кўтарилади.
Тадқиқот районида турли жонзотлар учрайди. Тулки, турли кемирувчилар, эчкиэмар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Судралиб юрувчилардан қалқонтумшуқ илон, сариқ илон, буғма илон, чипор илон каби заҳарли ва заҳарсиз илонлар мавжуд. Булардан ташқари бешиктебратар, турли қўнғизлар, ўргимчаклар, бий, захарли ҳашоратлардан чаён ва қорақурт учрайди.
Тавсифланаётган район ҳудудида Жом, Қоратепа, Сарикўл, Сазағон, Иброхим ота каби аҳоли манзиллари жойлашган. Ахоли манзиллари бир-бири билан тупроқ йўл билан боғланган, барчаси электрлашган. Аҳоли ичимлик суви билан сойлар, булоқлар ва артезиан қудуқлари орқали таьминланади. Ёз ойларида айрим булоқлар қуриб қолади ёки дебети камайиб ботқоқликларга айланиб қолади.


Download 57.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling