Гепатит қандай касаллик?
Энг муҳими, уй ҳайвонларини қутуришга қарши ҳар йили ўз вақтида эмлатиш керак
Download 57 Kb.
|
ГЕПАТИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК
Энг муҳими, уй ҳайвонларини қутуришга қарши ҳар йили ўз вақтида эмлатиш керак.
ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАХАРЛАНИШБаҳор фаслининг ёмғирли кунларидан сўнг юртимизда қир-адирлар, майсазорлар ва ариқ бўйларида қўзиқоринларнинг гавжум чиқиши кузатилади. Бу эса қўзиқорин истеъмол қилишни ёқтирадиган кишилар учун айни муддаодир. Бундан таш-қари, айрим фуқаролар томонидан қўзиқоринлар терилиб, катта автомагистраль йўллар ёқаларида ҳамда бозорларда сотиш ҳоллари ҳам кўпаяди. Лекин ана шу неъматни териб ёки сотиб олиб, истеъмол қилишдан аввал истеъмолга яроқли эканлигини албатта, аниқлаб олиш зарур. Ўзбекистон ҳудудида қўзиқоринларнинг 300 дан зиёд тури ўсади. Бироқ шулардан атига 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади. Республикамиз ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 275 тури заҳарлидир. Уларнинг таркибида гельвелли кислотаси, фаллотоксин, аммонитотоксин ва бошқа заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, уларга қанчалик ишлов берилмасин, таркибидаги заҳарли моддалар йўқолиб кетмайди. Ана шу қўзиқоринлар қиздиришга жуда ҳам турғун, қайнатилганда зарарсизланмайди, оксиген таъсирида оксидланмайди ва ошқозон-ичак ферментлари таъсирида парчаланмайди. Оқибатда истеъмол қилган кишиларнинг захарланишига олиб келади. Шу боис ҳам истеъмолга яроқли ва заҳарли қўзиқоринларни бир-биридан ажратиб олишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Қўзиқориндан заҳарланган ҳолларда касаллик белгилари истеъмол қилинган қўзиқориннинг турига қараб кузатилади. Лекин, кўп ҳолларда қўзиқорин истеъмол қилингандан сўнг 1-2 соат ўтгач, холсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Бу захарланишнинг даст-лабки белгиларидир. Бундан ташқари, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши, пульснинг секинлашиши, алаҳсираш (галлюцинация), титраш ҳолатлари ҳам кузатилади. Кўз қорачиғининг кенгайиши ёки унинг торайиши ҳам заҳарланиш аломатларидан биридир. Қўзиқориндан захарланганда беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилса, 2-3 кунда соғайиб кетади. Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаган тақдирда беморнинг аҳволи ёмонлашади ёҳуд касаллик ўлим билан тугаши мумкин. Download 57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling