Захарланиш касаллиги


Download 498 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi498 Kb.
#1507032
Bog'liq
Захарланиш касаллиги

Захарланиш касаллиги


Барча фасллар қатори қишнинг ҳам ўзига яраша гашти бор. Одамлар ишдан ҳориб келиб, ўз уйларида телевизор қаршисида ўтириб дам оладилар ва турли хил таомлардан тановул қиладилар. Айниқса, мева ва сабзавотлардан тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон организмига жуда фойдали. Аммо баъзи-баъзида консерваланган маҳсулотлардан заҳарланганлар ҳақида қулоғимизға чалиниб қолади. Бу бежизга эмас. Чунки консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилиш оқибатида ботулизм касаллиги юзага келиши мумкин. Ушбу маҳсулотларга ҳар хил салатлар, бақлажон ва сабзавотлардан тайёрланган икра, бодринг ва помидор тузламалари, қўзиқориндан тайёрланган маҳсулотлар, дудланган балиқ ва колбасалар киради.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари

Касалликни қўзғатувчйси (микроб) ташқи муҳитда, асосан, тупфокда бўлади. Микроб тупроқ орқали сабзавот, кўкатларнинг ташқи қаватига жойлашади. Ўзи эса ҳимоя қавати (спора) билан ўраб олинган бўлади. Спора микробнинг атроф-муҳитга чидамлилигини таъминлаб беради. У беш соат қайнатилса ҳам нобуд бўлмайди. Ботулизм таёқчаси спора кўринишида консерваланаётган банкаларга тушади. Кислородсиз жойга тушиб қолган ботулизм таёқчаси учун унинг яшаб, кўпайиб ва ўзидан заҳар ажратишига бу шароит жуда-ям қўл келади. У ўзининг спорасини, яъни ҳимоя қаватини ечиб, ўзидан заҳар(ботулотоксин) ажратиб чиқара бошлайди. Ботуло-токсин консерваланган маҳсулотнинг на рангини, на мазасини ва ташқи кўринишини ўзгартиради. Заҳар фақатгина кислородсиз шароитда ҳосил бўлиб, у асосан иссиқлик ва спирт таъсиридагина зарарсизланади.



Касалликнинг салбий оқибатлари
Ботулотоксин билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари инсон организмига тушганидан кейин ошқозоничак йўлида сўрилиб, асаб тизимини шикастлаб ишдан чиқаради. Истеъмол қилинган маҳсулотларда қанчалик кўп заҳар бўлса, касалликнинг белгилари шунчалик тез кучини кўрсатади. Касалликнинг белгилари қуйидаги ҳолларда намоён бўлади.

-беморда камқувватлик пайдо бўлиши;

-кўнгил айниб, қайт қилиш;

-қорни оғриб бир-икки маротаба ич кетиши.

Лекин бу белгилар касалликнинг биринчи ва иккинчи кунларида ўз кучини кўрсатиб, бу ҳолат ҳамма беморларда ҳам кузатилмаслиги мумкин. Кейинги асоратлар эса жудаям хавфли. Булар: беморнинг кўриш қобилияти сустлашиши, кўз олдида туман пайдо бўлиши, нарсаларнинг кўзга иккита бўлиб кўриниши, қовоқларнинг очилмай қолиши, овознинг чиқмай қолиши ва умуман ўзгариб кетиши, ютинишнинг қийинлашиши ёки умуман ютина олмай қолиш ҳоллари, ҳаттоки суюклик ҳам ича олмай қолиш ҳоллари, нафас олиш органларининг фалажланиши натижасида нафас олиш қийинлашиши, юрак қон-томир системасида ўзгаришлар пайдо бўлиши ва ҳока-золар. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиниб, махсус зардоб юборилмаса, касаллик жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.



Касалликнинг олдини олиш
Касалликнинг олдини олишда ҳар бир уй бекаси ва консерваланган маҳсулотни истеъмол қилаётган кишилар, аввало, ботулизм ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим. Муҳими, ботулизм таёқчаси беш соат қайнатилганида ҳам нобуд бўлмаслиги, кислородсиз шароитда ўзидан заҳар ажратиши ва яхши ювилмаган, уринган, эзилган сабзавот ва кўкатлар орқали идишларга тушишини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Консервалаш учун энг биринчи янги узилган, уринмаган, эзилмаган маҳсулотларни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Сабзавот ва кўкатларни битталаб чўтка ёки латта билан яхшилаб ишқалаб, оқар сувда ювиш керак. Шундагина сабзавот ва кўкатларда ботулизм таёқчаларининг йўқолганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Яна шуни таъкидлаш жоизки, катта-катта идишларда (бочкаларда) ҳар хил туз-ламалар тайёрлаш тавсия этилмайди. Чунки катта идишнинг энг пастки қисмларида кислородсиз жойлар бўлиши мумкин. Бу эса тупроқ зарралари билан спора тушиб қолган бўлса, касалликни юзага келтиради.
Тайёр маҳсулотнинг сувини иложи борича ичмаслик керак. Чунки заҳар микдори кўпинча сувида бўлади. Сабзавотлардан тайёрланган икраларни эса камида бир соат мобайнида қиздириб олиш даркор, шундагина заҳар зарарсизланиши мумкин. Ундан ташқари консерваланиб тайёрланган маҳсулотларни ҳар қандай жойда истеъмол қилмаслик жоиз. Фақатгина ботулизм касаллиги ҳақида маълумотга эга бўлган уй бекалари тайёрлаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.





Бажарди: Мусаева Дилноза


Текширди: ________________
Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling