Герб ўзбекистон республикасининг конституцияси


Download 335 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/31
Sana17.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1025755
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
konst1

62-модда. Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини 
тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.
XIV боб 
 
Оила 
63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат 
муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига 
асосланади.
64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш 
ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан 
маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди
болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
65-модда. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик 
ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.


14
66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари 
ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
XV боб 
 
Оммавий ахборот воситалари 
67-модда. Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ 
ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда 
жавобгардирлар.
Цензурага йўл қўйилмайди.
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ 
 
МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ 
 
XVI боб 
 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши 
68-модда. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, 
шаҳарчалар, 
қишлоқлар, 
овуллар, 
шунингдек 
Қорақалпоғистон 
Республикасидан иборат.
69-модда. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, 
вилоятлар, 
Тошкент 
шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, 
туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling