Германия давлати таълим тизиминг ривожлани режа: германия таълим тизими мактабгача таълим


Download 415.3 Kb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi415.3 Kb.
#1237135
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГЕРМАНИЯ ДАВЛАТИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

1. Бошланғич мактаб (Grundschule)
2. Йўналиш мактаблари (Orientierungstufe)
3. Асосий мактаб (Hauptschule)
4. Реал мактаб (Realschule)
5. Гимназия
6. Умумий мактаб (Gesamtschule)
7. Махсус мактаб (Sonderschule)

Германияда ўрта мактаб типлари: асосий, реал, аралаш мактаблар ва гимназиялар
Немис ўқувчилари бошланғич мактабни битирганларидан сўнг умумтаълим мактабининг 2-поғонасига борадилар. 5 ва 6-синфлар, уларнинг ташкилий жиҳатидан қатъий назар, авваламбор, бола камол топадиган давр бўлиб ҳисобланади, болаларнинг кейинги ўқиш шаклига йўналтириш мақсадида кузатув олиб борилади.
ГФРнинг баъзи Федерал Ерларида мавжуд бўлган йўналишли босқич (“Orientierungsstufe”) ота-оналарга, ўқувчи ва ўқитувчиларга II босқичдаги мактабга ўтишни ҳал қилувчи ишонарли асосни беришга мўлжалланган. Йўналтирувчи босқич мустақил ўқув муассасаси ёки II босқичдаги мактабнинг 1 қисми сифатида ташкил этилган. Берлинда бу босқич бошланғич мактабнинг 5-6-синф шаклида олиб борилади. ГФРда ўрта мактаблар 4та типга бўлинади: гимназиялар, реал мактаблар, асосий мактаблар, умумлашган мактаблар.

Асосий мактаб
Асосий ёки тўлиқ халқ мактаби бошланғич мактабни битириб, реал мактаб ёки гимназияга бормаган барча ўқувчилар учун мажбурийдир. Бу мактабда охирги мажбурий синф 9-синф, баъзи ФЕларда 10-синф ҳисобланади. Кўпчилик ФЕларда ўқувчиларга қўшимча 10-синфга эркин қатнаш имкони берилган.





Асосий мактабнинг мақсади – ўқувчиларни иккинчи босқич I доирасидаги таълим ва касбий таълимни давом эттиришга тайёрлаш ва умумтаълим курсларига қатнашишдир. Асосий мактабларда ўқувчиларни ишчи касби олами билан таништириш орқали касб танлашга ёрдамлашишга эътибор қаратилади. Асосий мактабда асосан энг кучсиз ўқувчилар, ижобий таъриф берганда, амалий қизиқишлари бор болалар қолишади.

Шунга кўра асосий мактабларда эътибор техник предметларга, чизмалар, қўл меҳнати, уй юритиш, яъни, бўлажак касбий фаолият билан амалий боғланишга қаратилади. Бунга ўқувчиларнинг 8-синфда ўтадиган амалиёти ҳам киради. Ҳунурмандчилик ва саноат муассасаларидаги “хақиқий” иш пайтида улар аниқ касбий талаблар билан танишадилар. Ҳозирги кунда Таълим вазирлиги асосий мактабни ислоҳ қилиш зарурати хақида фикр билдирмоқда. Бунда асосий мактаб ўқитувчилари бошланғич мактаб ўқитувчилари каби ихтисосликка эга бўлишлари керак дейилади.



Реал мактаблар


Реал мактаблар иккинчи босқич Iга қарашли бўлиб, одатда 5-10 синфларни ўз ичига олади. 7-синфни битириб, реал мактабга ўтишни хохлаган асосий мактаб ўқувчилари учун реал мактабнинг алохида 3 синф варианти мавжуд. Реал мактаб юқори даражали кенгайтирилган умумий таълим беради ва ўқувчиларни мустақил фикрлаш, масъулият хисси, инсонларга рахбарлик қилиш кўникмаларига юқори талаб қўядиган касб эгалари бўлиши учун касбий таълим курсларига тайёрлайди. Реал мактабларда ўқиш юқори даражада олиб борилади, фанларни тизимлаштиришга катта эътибор берилади. Ҳафтасига дарслари сони 30дан 34гача бўлади. Ўқувчи 10-синфни битиргач, реал мактабни битирганлиги ҳақида аттестат олади, бу касбий таълимнинг қатор мактабларига, шунингдек, гимназиянинг 3та юқори синфи билан тенг типдаги мактабларга йўл очади.

Гимназия
Гимназиялар умумтаълим ўқув муассасалари ҳисобланади. Унда ўқиш 5-13-синфгача 9 йил давом этади. 11-13гача ўқийдиганлар гимназиянинг юқори босқичи деб аталади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган гимназия битирувчиси олий ўқув юртига кириш ҳуқуқини берувчи етуклик аттестати олади.

Download 415.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling