Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
 


102 
Какао бўйича халқаро ташкилот (МОКК) 
1972 йилда ташкил топди. 1996 йилда ташкилот таркибида 16 та 
экспартер ва 21 та импортёр давлатлар (Россия ҳам) ва шуниннг ЕҲ 
давлатлари ҳам мавжуд бўлган. 
МОККнинг мақсади: 

Жаҳон иқтисодиётининг барча секторларида какао бўйича 
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. 

Аъзо давлатларнинг қизиқишларини (талаб ва таклифни) 
ҳисобга олиб жаҳон бозорида какао савдосини стабиллаштириш ва 
кенгайтириш. 

Какао маҳсулотларини ўз вақтида йиғиш ва жойига етказиш. 

Какао устида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш. 

Какао билан боғлиқ бўлган барча муаммоларни ҳал этиш ва 
бошқалар. 
Кофе бўйича халқаро ташкилот(МОК). 
1967 йилда ташкил топди. Ушбу ташкилот 1996 йилда 
жаҳоннинг 54 давлати (18 та экспартер ва 36 та импортер 
мамлакатлар) мавжуд бўлган. 
МОКнинг мақсади:
 Кофе савдоси бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 
 Кофе бўйича халқаро талаб ва таклифларни, нарх-навони 
ўрганиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш. 
 Халқаро кофе савдосини кенгайтриш. 
 Кофе бозорлари бўйича ахборот нашриётларини чиқариб 
туриш. 
 Кофе истеъмолини ривожлантириш, кофе бозорларида қулай 
нарх-навони белгилаш ва ҳ.к. 
Шакар бўйича халқаро ташкилот (МОС) 
Ташкилот дастлаб 1937 йилда ташкил топди, бироқ иккинчи 
жаҳон урушини бошланиши билан, гарчи котибият ўз ишини 
тўхтатмаган бўлсада, ташкилот ўз фаолиятини тўхтатган. 1953 йилда 
бўлиб ўтган БМТнинг Конференциясида МОСнинг янги дастурини 
ишлаб чиқди ва 1954 йилда 5 йил муддатга кучга кирди. Бунда 
жаҳоннинг 23 та мамлакати (СССР ҳам) қатнашди. 159 йилда 5 йилга 
мўлжалланган янги келишув кучга кирди. БМТнинг навбатдаги 
Конференциясида 1968 йилда шакар бўйича халқаро ташкилотнинг 


103 
янги шартномаси муҳокама қилиниб, 1969 йилда 5 йил муддатга 
кучга кирди. 1992 йилда шакар бўйича халқаро ҳамкорликнинг янги 
янги кўриниши кучга кирди, унда 46 аъзо давлатлар қатнашди. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling