Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


ОПЕК «саватчаси» 1861 – 2007 йиллар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

ОПЕК «саватчаси» 1861 – 2007 йиллар 
ОПЕК “саватчаси” термини 1987 йил 1 январда расман 
киритилган ва “саватча” нархи қуйидаги нефт сортларининг физик 
нархлари ўртача арифметик кўрсаткичи сифатида аниқланади: : Arab 
Light (Саудия Арабистони), Basra Light (Ирак), Bonny Light 
(Нигерия), Es Sider (Ливия), Girassol (Ангола), Iran Heavy (Иран), 
Kuwait Export (Кувейт), Merey (Венесуэла), Murban (БАА), Oriente 
(Эквадор), Qatar Marine (Катар), Saharan Blend (Алжир). 
 
 
 
6.1.1- расм 
ОПЕК «саватчаси» 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1861 – 2007 йиллар 
 
 


100 
6.1.2- жадвал 
ОПЕК квотаси 
 
Кунига минг баррел 
Мамлакат 
Квота 
(01/07/05) 
Қазиб олиш 
(01/07) 
Қазиб олиш 
имконияти 
Жазоир 
894 
1 360 
1 430 
Ангола 
1 900 
1 700 
1 700 
Эквадор 
520 
500 
500 
Эран 
4 110 
3 700 
3 750 
Ирақ 
1,481 
Қувайт 
2 247 
2 500 
2 600 
Ливия 
1 500 
1 650 
1 700 
Нигерия 
2 306 
2 250 
2 250 
Қатар 
726 
810 
850 
Саудия Арабистони 
10 099 
8 800 
10 500 
БАА 
2 444 
2 500 
2 600 
Венесуэла 
3 225 
2 340 
2 450 
ЖАМИ 
31 422 
30 451 
32 230 
 
 
Араб Нефть Экспортёр-Мамлакатлар Ташкилоти 
OAPEC-доимий фаолият юритувчи халқаро ташкилот.У 11 та 
аъзога эга: Жазоир, Бахрейн, Миср, Ирак, Кувейт, Ливия, Катар, 
Саудия Арабистони, Сурия, Тунис ва БАА. Штаб квартираси – 
Қувайтда 
Мақсадлари: 
• Нефт ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий фаолиятнинг турли 
ҳил кўринишларида ҳамкорлик қилиш; 
• Аъзо давлатларнинг шу соҳа бўйича индивидуал ҳамда 
коллектив ҳолда ҳуқуқий томонларини ҳимоя воситалари ва 
йўлларини аниқлаш; 
• Нефт етказиб беришни тенг ва одилона таъминлаш бўйича 
кучларни бирлаштириш; 
• Аъзо давлатлар нефт ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
мақсадида техник тажрибани ўргатиш ва капитал киритиш учун 
яхши муҳит яратиш. 
Тузилиши: 


101 
 Вазирлар Кенгаши. 
 Бажарувчи бюро. 
 Арбитраж суди. 
 Котибият.
Фаолияти:
ОАПЕК қуйидаги : 
- 1972 йилда Қувайтда ташкил этилган Араб нефт денгиз 
траспорти компанияси
- 1973 йилда Бахрейнда ташкил этилган кемасозлик ва кемалар 
таъмири Араб компанияси; 
- 1974 йилда Дамманда ташкил этилган нефт ишлаб чиқариш 
соҳасига инвиестиция бўйича Араб компанияси; 
- 1974 йилда Боғдодда ташкил этилган нефт ишлаб чиқариш 
соҳаси бўйича хизмат кўрсатиш Араб компанияси; 
- 1978 йилда Боғдодда ташкил этилган нефт бўйича 
мутахассислар тайёрловчи Араб институти, молиявий 
таъминотчиси ҳисобланади.
6.2. Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича халқаро ташкилотлар 
(МОК, МОКК, МОС, МСОМ, МСЗ) 
Халқаро товарлар ташкилотлари (МТО) деб номланувчи
Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича ҳукуматлараро 
ташкилотларга қуйдагилар киради: 
Халқаро ташкилотлар 
Халқаро Кенгашлар 
Халқаро консультатив қўмиталар 
Халқаро тадқиқотлар группаси ва бошқалар. 
Халқаро товарлар ташкилоти асоссан халқаро товарлар соҳасида 
шартномаларни, шунингдек жаҳон товарлар бозорининг ахволини 
(ривожлантириш муаммолари, талаб ва таклиф) ўрганади. Хозирги 
кунда БМТ тизимида Кофе, какао, табий каучук, шакар дон 
маҳсулотлари бўйича халқаро товарлар ташкилотлари фаолият 
кўрсатиб келмоқда. Халқаро ташкилотларнинг ташкилий бошқарув 
структураси таркибига Халқаро Кенгаш, Ижроя Қўмита ва 
директорлардан иборат. 
Халқаро 
ташкилотларнинг 
энг 
Олий 
органи 
Кенгаш 
ҳисобланади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling