Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
Назорат учун саволлар: 
1. Жаҳон иқтисодиётида тизим тушунчаси ? 
2. Жаҳон иқтисодиёти тизимининг мақсади ? 
3. Жаҳон хўжалиги таърифи ? 
4. Жаҳон иқтисодиётида йирик тизимчалар ? 
5. Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий ташкилотлар ? 
6. Халқаро иқтисодий ташкилотлар типологияси ? 
7. Халқаро иқтисодий ташкилотларни гуруҳи ? 
 
2-мавзу. Иқтисодий алоқаларни тартибга солишда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 


26 
1.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тизими. 
2. БМТ нинг бошқарув жараёни
3. БМТ тизимидаги ташкилотлар 
4.Тармоқлараро иқтисодий алоқаларни тартибга солишда БМТ 
тизимидаги ташкилотлар 
5. Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва БМТнинг 
Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ютуқлари 
 
2.1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тизими 
 
1945 йил 24 октябрда БМТ ташкил этиш бўйича БМТ Низоми 
ратфикация қилинди. Ратификациядан 1945 йил 26 июн Сан-
Францискодаги халқаро ташкилот тузиш масаласи бўйича таъсис 
этувчи конферецияда Низом 51 та мамлакат (Хавфсизлик Кенгашига 
доимий 5 та аъзо мамлакати ҳам) томонидан тасдиқланиши 
кутилётган эди. БМТ штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган 
бўлиб, унинг таркибида 192та аъзо-мамлакат мавжуд (2.1-жадвал).
БМТ низомининг 1-моддасида ташкилот фаолиятининг асосий 
мақсадлари ичида, «иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар 
ҳарактердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик 
қилиш» мақсади ҳам етакчи ўринда туради. БМТ иқтисодий соҳада 
асосан қуйидаги тўртта йўналиш бўйича фаолият олиб боради: 
-глобал муаммоларни ҳал этиш; 
-давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигига кўмаклашиш; 
-мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги узилишларни 
енгиб ўтиш; 
-ҳудудий ривожланишни рағбатлантириш. 
Юқорида санаб ўтилган йўналишларнинг ҳар бири БМТ 
муассасаларнинг фаолиятида ахборот, техника-маслаҳат ва молия 
соҳасида ҳамкорликларни ҳам ўз ичига олади. БМТ бош ва ёрдамчи 
органлари, шунингдек, 18 та махсуслаштирилган институт ва бир 
қатор автоном тузилмалар бўлимлари Бош Ассамблея (БА), 
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) ҳамда Секретариат 
ҳисобланади. 
Бош Ассамблея йилида бир марта сессиялар ўтказади (сентябр, 
декабр), бу сессияларнинг ҳар бирида раис, унинг ўринбосарлари ва 
асосий 
қўмиталарнинг 
бошлиқлари 
сайланади. 
Жаҳон 
иқтисодиётидаги асосий масалалар ҳам умумий мажлисларда ҳам 
махсус иккинчи қўмита доирасида муҳокама қилинади. 


27 
Замонавий халқаро алоқаларга БМТнинг таьсири аҳамиятли ва 
кенг. У қуйидаги асосий факторларда аниқланади: 
- Халқаро ривожланиш муҳим муаммолари бўйича давлатлар 
орасида муҳокама учун БМТ энг мувофиқ форум ҳисобланади; 
- БМТ Низоми ҳамма тан олган, давлатларнинг ўзини тутиши ва 
халқаро ҳуқуқий кодекси сифатида замонавий халқаро 
ҳуқуқнинг негизи (фундамент) ҳисобланиб,
- БМТ ўзи халқаро ҳуқуқнинг манбаси ҳисобланган бошқа 
ташкилотлар орасида халқаро норма яратувчанликида ўзига ҳос ўрни 
билан эътиборли мезанизми бўлди. Хаётнинг турли вазият 
жабҳаларида БМТ доираси ва ташаббуси билан юздан ортиқ 
тартибга солувчи конвенция ва шартномалар тузилган.
- Молиялаштиришдаги муаммолар, ортиқча қоғозбозлик ва 
қарорларнинг бажарилишини назорат қилишнинг кучсизлигига 
қарамасдан, замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
ривожланишида БМТ тизимидаги иқтисодий ташкилотларнинг 
аҳамияти ортиб бормоқда.
БМТнинг махсуслаштирилган муассасалари ролининг кучайиб 
боришида 
халқаро 
меҳнат 
тақсимоти 
тузилмасининг 
мураккаблашуви, ахборот-технологик айирбошлашнинг янгидан-янги 
каналларининг вужудга келиши жаҳон хўжалик ҳаётининг 
жадаллашуви ва шунингдек инсоният олдида турган жиддий глобал 
муаммолар ва ҳ.к.лар муҳим рол ўйнамоқда. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling