Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


– мавзу. Марказий ва Шарқий Европанинг ва шунингдек


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

7 – мавзу. Марказий ва Шарқий Европанинг ва шунингдек 
Осиё давлатларининг худудий иқтисодий ташкилотлари 
Режа:
1. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ). 
2. Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ОЭС).
3. Қора денгиз бўйи иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЧЭС). 
4. Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги халқаро 
молиявий ташкилотлар
 
7.1. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ). 
 
1991 йилнинг 8 декабрида Белоруссиянинг Вискули шаҳридаги 
ҳукумат резиденсиясида Россия Федерацияси, Белоруссия ва Украина 
Республикаларининг 
ҳукумат 
раҳбарлари 
МДҲ 
давлатлари 
иттифоқини тузиш тўғрисида битимни имзолашди. Шу йилнинг 21 
декабрида Олма – Ота шаҳрида 11 та суверен давлатларнинг ҳукмат 
раҳбарлари (Болтиқ бўйи давлатлари ва Грузиядан ташқари) 
Озорбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Молдова, РФ, 
Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина Республикалари 
МДҲнинг тенг ҳуқуқли давлатлари эканлигини қайд этувчи 
Баённомани имзолашган эди. Кейинроқ 1993 йилнинг декабр ойида 
эса, Грузия ҳам МДҲга аъзо бўлиб кирди. МДҲ ўз аъзоларининг 
суверен тенглигига асосланган бўлиб, халқаро ҳуқуқнинг мустақил ва 
тенг ҳуқуқли субъекти ҳисобланади. 
Принцплари: 
- Аъзо давлатлар тенг ва суверендир 
- Аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқнинг мустақил ва тенгҳуқуқли 
субъектлари ҳисобланади 
Мақсадлари: 
- сиёсий, иқтисодий, экологик, маданий ва гуманитар соҳаларда 
ҳамкорликни амалга ошириш
- аъзо давлатлар доирасида хар томонлама ижтимоий ва 
иқтисодий ривожланишга ва шунингдек давлатлар ўртасидаги 
ҳамкорлик ва интеграцияга кўмаклашиш; 
- тан олинган халқаро норма ва принцплар асосида инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликни таъминлаш; 
- аъзо давлатлар ўртасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш 
мақсадида, ядровий қуролларни ва умумий қириш қуролларини йўқ 


135 
қилиш, умумий ва тўлиқ қуролсизланишга эришиш мақсадида 
ҳамкорликни амалга ошириш; 
- аъзо давлатлар ўртасида келишмовчилик ва тортишувларни 
тинчлик йўли билан бартараф этиш. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling