Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


СЕЛАнинг асосий фаолият йўналиши


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

СЕЛАнинг асосий фаолият йўналиши: 
- Аъзо – давлатларни учинчи дунё малакатларига ички худудий 
савдоси ва экспортига кўмаклашиш. 
- Балиқчилик саноатини имкониятларидан самарали фойдаланиш 
ва ушбу соҳада аъзо-давлатлар хатти-харакатларини бир-бирига 
мослаштириш. 
- Худуддаги мамлакатларни ўғит билан таъминлаш мақсадида 
ўғит савдосини ривожланишига кўмаклашиш. 
- Худуддаги мамлакатлар ўртасидаги келишув ва дастурларни 
амалга оширишга кўмаклашиш; илм ва техника соҳаларидаги 
ишларни мувофиқлаштириш, анализ қилиш ва маслахатлар бериш. 
- Мамлакатлар худудида касаначиликни ривожлантириш. 


145 
- Технологик маълумотлар инфротузилмасини ривожланишини 
қўллаб-қувватлаш.
 
Лотин Америкасининг энергетика бўйича ташкилоти 
(ЛАОЭ). 
1974 йилдан кучга кирди, 1973 йилда Лотин Америкасининг 
энергетика бўйича ташкилотига (ЛАОЭ) Лима келишувига 
мослашган ҳолда асос солинган. 
Ташкилот ҳамкорлик бўйича халқаро ташкилот сифатида 
энергетика соҳасида мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат бериш билан 
шугилланади. 
Мақсади: 
Худудий энерго ресурсларини маркетинги ва оқилона ишлатиш, 
сақлаш, ҳимоя қилиш, шу соҳада интеграция. 
Принцплари: 
- Мамлакатлар худудлари кутганидек ва уларни қизиқишларига 
жавоб берувчи худудий характердаги муҳимроқ бўлган муаммоларни 
ўрганиш. 
- Умумиқтисодий вазиятдан келиб чиқган ҳолда энргия соҳасида 
ривожланишнинг алтернатив концепцияларини ва умумхудудий 
дастурларни ишлаб чиқиш. 
- Интеграция жараёнига кўмаклашиш. 
- Халқаро 
ташкилот ва агентликлар билан алоқаларни 
ривожлантириш. 
Аъзо-давлатлар 25 та: 
Барбадос 
Гватемала 
Колумбия 
Панама 
Тринидад ва 
Тобаго 
Боливия 
Гондурас 
Коста-Рика 
Парагвай Уругвай 
Бразилия 
Гренада 
Куба 
Перу 
Чили 
Венесуэла 
Гаити 
Мексика 
Салвадор 
Эквадор 
Гайана 
Доминикан 
Республикаси 
Никарагуа 
Суринам 
Ямайка 
Функциялари: 
- Худудда умуман табий ресурсларни ҳимоя қилиш ва 
ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказишга чақириш. 


146 
- Аъзо-далатлар энерго-ресурсларини маркетинги ва қайта 
ишлаш, қазиб олиш, разведка бўича оқилона сиёсатига кўмаклашиш.
- Илмий, технологик ва ҳуқуқий маълумотларни тарқатиш ва 
алмашишда техник ҳакорликка кўмаклашиш. 
- Худудда энерго-ресурсларни ишлатиш, сақлаш, ташиш ва қазиб 
олишда атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш бўйича 
эффектив тадбирларни қабул қилишга аъзо-давлатларни чақириш.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling