82
4-мавзу. Жаҳон савдосини тартибга солиш тизимидаги халқаро
иқтисодий ташкилотлар
1.Савдо ва иқтисодий муносабатларни
мохияти ва ривожланиш
босқичлари
2.Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш механизими,
мохияти ва мақсади
3.Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича халқаро
ташкилотлар таснифи
4.Савдо ва ривожланиш бўйича БМТ анжумани (ЮНКТАД)
5.Бутун жаҳон савдо ташкилоти (ВТО)
4.1.Савдо ва иқтисодий муносабатларни моҳияти ва ривожланиш
босқичлари
Давлатлараро даражадаги тартибга солиш ўзида
турли мамлакат
ҳукуматлари томонидан биргаликда иштирокчи-мамлакатларнинг
манфаатларини акс эттирувчи иқтисодий сиёсат ва амалиёт
соҳасидаги қабул қилинадиган компромисс
асосдаги келишувлар
(ҳуқуқий ҳолатлар, меъёрлар, жараёнлар, келишилган ўзаро
мажбуриятлар, тавсияномалар)ни ифода этади. Тартибга солиш
манфаатдор давлатлар орасидаги жаон хўжалиги алоқаларининг
кейинги ривожланишига (хусусан, бозорга чиқиш
режимининг
барқарорлиги ва истиқболлашнинг аниқлигига эриши орқали) таъсир
этувчи, аниқ шарт-шароитарни яратишга йўналтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: