Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Замонавий шароитларда жаҳон савдосининг кўптомонлама
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўптомонлама тартибга солишнинг ривожланишида бир неча босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин
Замонавий шароитларда жаҳон савдосининг кўптомонлама
тартибга солинишининг асосий йўналишлари қуйидагилардир: Манфаатдор давлатлар томонидан савдо-иқтисодий муносабатларнинг, муҳим тамойил ва меъёрларни қўшган ҳолда, шартномавий-ҳуқуқий асосларини ташкил этиш Миллий даражада савдо-сиёсий жаҳон хўжалиги алоқаларига таъсир этиш воситалар мажмуи келишувларининг ишлаб чиқиш Иштирокчи-давлатлар, улар бирлашмалари ва гуруҳлари ўртасида вужудга келадиган келишувларга ва баҳсли муаммоларни ҳал этишга эришиш учун кўмаклашувчи халқаро институтларни шакллантириш ва кейинги ривожлантирилиши Савдо-иқтисодий алоқаларини ташкил этишда ахборот ва тажрибаларни алмашиш Кўптомонлама тартибга солишнинг ривожланишида бир неча босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 83 Биринчи босқич ХХ аср бошидан Иккинчи жаҳон урушигача давом этди, ҳамда бунда халқаро савдонинг ривожланиш муаммоларини ҳал этиш бўйича муайян механизмни яратиш борасида кўп сонли уринишлар амалга оширилганига қарамасдан омадсиз бўлди. Буни етакчи саноати ривожлан давлатларнинг манфаатлари орасида компромиссга эришиш учун умумий базанинг йўқлиги билан изоҳланади. Иккинчи босқич урушдан кейинги йилларни қамраб олади ва бунда давлатлараро асосда иқтисодий муносабатлар тизими йўлга қўйила бошлади ва ривожланишга тушди, ушбу тизимнинг амалга оширилиш механизми ишлаб чиқилди. 50-60 – йилларни ўз ичига олган учинчи босқичда кўптомонлама тартибга солишнинг объекти сифатида моддий-ашёвий шаклдаги товарлар, асосан саноат маҳсулотлари ва хом-ашёлар, импорти кўрилди. Шунингдек қишлоқ хўжалиги товарлари билан савдо ва экспортни ривожлантириш бўйича давлат кўмаги борасидаги муаммолар кўптомонлама тартибга солиш соасидан четда қолди. 70-йилларни қамраб олган тўртинчи босқичда кўптомонлама тартибга солиш тизими бир неча ўзгаришларни бошидан кечирди. Бу жаҳон хўжалиги тузилмасидаги сезиларли силжишлар билан изоҳланади. Яъни трансмиллий компаниялар доирасида ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашувидан келиб чиқувчи ишлаб чиқаришнинг техник характери билан ушбу жараёнларни характерлашимиз мумкиню. Ниҳоят ҳозирги босқичда кўптомонлама тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлди ва давлатлараро иқтисодий ҳамкорликнинг турли соҳаларига тарқала бошлади. Бу ишлаб чиқаришнинг нафақат фирма ичида, шунингдек фирмалараро даражада ҳам ихтисослашуви ва кооперациясига асосланган ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашув жараёнларининг кучайиши; жаон товарлар бозорида рақобатнинг кескин зўрайиши; миллий иқтисодиётларнинг ўзаро алоқалари ва ўзаро боғлиқлигининг кучайиши; янада кўплаб мамлакатлар доирасига тарқалаётган фан-техника тараққиётининг тезлашиши билан изоҳланади. Жаҳон товарлари бозоридаги кўптомонлама тартибга солиш хом- ашё товарлари ишлаб чиқарувчи, экспортёр ва импортёр мамлакат ҳукуматлари томонидан жаҳон товарлар бозорларини халқаро мехенизмлар ва мос ташкилий шаклларни яратиш орқали 84 барқарорлаштиришга йўналтирилган келишув асосидаги ҳатти- ҳаракатларни амалга оширилишини назарда тутади. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling