Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Жаҳон иқтисодиётида 3 та йирик тизимча мавжуд


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Жаҳон иқтисодиётида 3 та йирик тизимча мавжуд: 
- ривожланган капиталистик давлатлар
- иқтисодий ўтиш даврини бошдан кечираётган давлатлар; 
- ривожланаётган давлатлар. 
Ҳозирги кунда ушбу учликда саноати ривожланган капиталистик 
давлатлар юқори ўринлардан бирида турибди. 


18 
Жаҳон хўжалигида иқтисодий ҳаётни таҳлил қилишда бир қатор 
кўрсаткичлардан 
фойдаланилади. 
Бу 
кўрсаткичлар 
жаҳон 
иқтисодиётининг динамик ҳолати билан тавсифланади. Уларнинг 
асосини жаҳоннинг ялпи миллий маҳсулоти ташкил этади. Бу 
кўрсаткич товар ва хизмат кўрсатиш доираларининг ҳажмини 
(жаҳоннинг барча ҳудудларида) аниқ вақтларда кўрсатилган фаолият 
даражасидир. 
Ялпи 
капитал 
жамғарма 
таркибига 
инвестициялар 
ва 
тугалланмаган ишлаб чиқариш, шунингдек жаҳоннинг хомашё 
захиралари ҳам киради. Буни қуйидаги балансда яққол кўриш 
мумкин. 
Y = C +I +G + Х – IМ 
 
Бу ерда: Y– ялпи ички масулот, C– сарф-харажатлар, I - капитал 
жамғарма, G-давлат эҳтиёжи сарф-харажат, Х-экспорт, IМ- импорт 
маҳсулотлари кўринишида тавсифланади. Жаҳон ишлаб чиқариш 
ҳажми, миллий хўжаликларни ишлаб чиқариш йиғиндисидан иборат. 
Y= ∑ (= C +I + G + X –I М). 
Ялпи ички масҳулот даромади ҳисобга олинади. Ушбу даромад 3 
босқичга (ёлланма ишчи кучига маош, хизматчиларга маош, хусусий 
даромадни ҳисоб-китоб қилиш) бўлинади. Буларга ҳунармандлар, 
шифокорлар ва бошқалар ҳам киради. Бу ерда ялпи ички маҳсулот 
асосий капитал жамғарма вазифасини ҳам ўтайди. Шундай қилиб, 
ялпи ички маҳсулот миллий даромад кўрсаткичи бўлиб, ушбу 
даромаддан солиқ тўловлари олиб ташланади ва соф даромад 
олинади. Ялпи ички даромад – ишлаб чиқариш даромади ўртасидаги 
фарқлар 8-11 % гача бўлиши мумкин. Миллий даромад динамикаси 
ялпи ички маҳсулот динамикасига тенг.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми кундалик ва доимий нарх-навода 
бирон-бир йилга тегишли даражада ўлчанади. Бундай ўлчашда 
фарқлар бўлиши мумкин. Ялпи ички маҳсулот нархи реал ялпи 
маҳсулот нархига нисбатан тез кўтарилади. Яъни, бундай фарқлар 
ялпи маҳсулотда нарх-навони тез-тез ўзгариб туришидан келиб 
чиқади. Реал ялпи маҳсулот нархи иқтисодий ривожланиш 
кўрсаткичидир. 


19 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling